Metsso-soprano
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мецсо-сопрано (итал. — меззо — ўрта ва сопрано) — аёлларнинг сопрано ва контралто орасидаги овози. Диапазони кичик октава "ля", "си" товушидан иккинчи октава "си"гача (а-ҳ — ҳ2). М.-с. овозлари ўрта регистрдаги товушларнинг тўлақонлилиги, юқори пардаларининг ўткирлиги, пастки, "кўкрак" регистр мавжудлиги билан сопрано овоздан ажралиб туради. М.-с. овози учун ёзилган машҳур опера партиялари: Амнерис (Ж. Верди, "Аида"), Кармен (Ж. Визе, "Кармен"), Любаша (Н. Римский-Корсаков, "Подшонинг келини"), Далила (К. Сен-Сане, "Самсон ва Далила") ва бошқа Р. Горр (Белгия), А. Мюррей (Ирландия), М. Гай (Испания), С. Симиниото (Италия), И. Архипова, Н. Терентева (Россия), К. Тхорборг (Швеция)лар Мецсо-сопрано овози билан машҳур. Ўзбекистонда Майсара (С. Юдаков, "Майсаранинг иши"), Ҳалима (Ҳ. Раҳимов, "Зафар") каби М.-с.га мўлжалланган бош опера партияларни Ҳ. Носирова катта маҳорат билан талқин этган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |