Metsso-tinto
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мецсо-тинто (итал. меззо - ўрта ва тинто — бўялган) — металл гравюра тури; асосан, чуқур босмага тааллуқли, рангли босмада ҳам қўлланади. Босмада сидирға қора тус ҳосил қилиш учун М.-т.да босма шакл (пластина)нинг текис юзаси механик ёки кимёвий усулда донадор (ғадир-будур) қилинади; сўнг тоза ёки бўёқ қопланган пластина юзасига тасвир ишланади, расмдаги ёруғ жойларнинг юзаси текисланади ёки қириб тозаланади. Бу жараён туфайли нурдан сояга аста-секин ўтиш имконияти яратилади. М.-т. усулидаги гравюралар теран ва майин ранги, бой ва нозик нурсояси билан ажралиб туради. ХВИИ аср ўрталарида немис устаси Л. Зиген ихтиро қилган. ХВИИИ—ХИХ аср бошларида кенг тарқалган бўлиб (айниқса, Англияда, шунингдек, Франсия, Россия ва бошқаларда), асосан, картиналарни ишлаб чиқаришда қўлланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |