Мейбод (форсча: Мейбод‎‎) — Эрон, Язд вилояти, Мейбод округидаги шаҳар ва округ марказ. 2006-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, унинг аҳолиси 58,295 нафар, 15,703 оиладан иборат бўлган[2].

Мейбод

Мейбод
Шаҳар
Аҳолиси
 (2016 Cенсус)
80,712[1]
Вақт минтақаси УТCИРСТ

Мейбод — Эроннинг Язд вилоятидаги йирик чўл шаҳри бўлиб, аҳолиси 75 000 га яқин. У Язддаги иккинчи йирик шаҳар ҳисобланади.

Тарихи

Мейбод исломгача бўлган даврга бориб тақаладиган қадимий шаҳар. Шунинг учун ҳудудда кўплаб қадимий диққатга сазовор жойлар мавжуд.

Музаффарийлар даврида Эроннинг пойтахти бўлган. Эрондаги энг қадимий қасрлардан бири Мейбоддаги Нарин ғалеҳ бўлиб, у Сосонийлар давридан қолган. Чапархана ва Карвонсарой Аббосий Сафавийлар давридаги тарихий биноларнинг яна бир намунасидир.

Мейбоддан кўплаб шоирлар, сўфийлар ва сиёсатчилар етишиб чиққан. „Кашф ал-асрор“нинг муаллифи Мейбодий, Оятуллоҳ Хорий, Ҳусайн Маккий ва бошқалар Майбодда истиқомат қилган.

Афсуски, ундаги айрим тарихий жойлар ёдгорликларни қадрламайдиган маҳаллий ҳокимиятлар томонидан бузиб ташланган. Шунга қарамай, Меёбдга ҳар куни дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб сайёҳлар ташриф буюради[3].

Диққатга сазовор жойлар

Наренж (Норин) қал’аси. Сўзлашув тилида Наренж қал’аси деб аталадиган бу бино Эронга Ислом келишидан олдинги даврга оид энг муҳим ёдгорликларидан бири бўлиб, миллий бинолардан бири сифатида қайд этилган. Бу қадимий қал’а Галин тепалигида қурилган. Бинонинг бир қисми Паҳлавий ИИ даврида йўл қурилиши жараёнида вайрон қилинган[4].

Галерея

Манбалар