Meyoz
Файл:Cалйcулин-А-ан-энҳанcер-оф-мёсин-спеэдс-уп-анапҳасе-чромосоме-мовемент-1475-9268-6-1-С1.огв

Меёз (юн. меиосис — камайиш) — ҳужайра ядросининг хромосомалар сонининг 2-марта камайиши (редуксия) орқали борадиган бўлиниши. Жинсий кўпаядиган ўсимлик ва ҳайвонлар учун хос (қаранг Жинсий кўпайиш). Меёз — ирсият ва ўзгарувчанликнинг асосий механизми. Меёз уруғ ва тухум ҳужайра ҳосил қилувчи ҳужайралар — спермацит ва овоцитларнинг кетма-кет икки марта бўлиниши (1- ва 2- Меёз)дан иборат. Ҳар бир Меёз бўлиниш митоз сингари 4 фаза: профаза, метафаза, анафаза, телофазадан иборат. 1-Меёз профазасида гомолог хромосомалар конъюгацияси (ўзаро чалкашуви) ва кроссинговер (гомологик хромосомалар ўхшаш қисмлари ўртасида генлар алмашинуви) содир бўлади. Шундан сўнг митоз профазасидаги сингари хромосомалар спираллашуви бошланади; ядро мембранаси ва ядроча емирилиб, бўлиниш дуки ҳосил бўлади. 1-Меёз метафазасида гомологик хромосомалар бир-биридан ажралади ва ахроматин ипчаларга илашиб қарама-қарши қутбларга тарқалади. 1-Меёз телофазасида хромосомалар спирали ёйилади; ядро мембранаси ва ядроча шаклланади; ҳужайра бўлиниб, хромосомаларнинг гаплоид тўпламига эга бўлган ҳужайралар ҳосил бўлади. 1-Меёз бўлинишдан сўнг ҳосил бўлган ҳужайралардаги хромосомаларнинг ҳар қайсиси 2 тадан хроматидга эга бўлади. Ҳужайралар 2-Меёз га киришишидан олдин интерфаза бўлмаганлиги туфайли хромосомалар сони ошмайди. Қисқа интерфазадан сўнг ҳужайраларнинг 2-Меёз бўлиниши бошланади. 2-Меёз ҳам 4 та фазадан иборат. 2-Меёз телофазасида ДНК янги ҳосил бўлган ҳужайралар ўртасида тенг тақсимланганидан хромосомалар сони 2 ҳисса камаяди. Хромосомалар сонининг 2 ҳисса камайиши билан поёнига етадиган бу жараён редуксион бўлиниш дейилади. Организмлар ҳаёт сиклида (қаранг Ҳаёт сикли) 3 хил Меёз кузатилади. Одам, барча кўп ҳужайрали ҳайвонлар ва айрим тубан ўсимликлар жинсий органларида (қаранг Уруғдон, Тухумдон) борадиган гаметали, яъни терминал (учки) Меёзда гаметалар ҳосил бўлади (қаранг Гаметогенез). Уруғ ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши сперматогенез, тухум ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши овогенез дейилади. Кўпчилик замбуруғлар ва сувўтларда уруғланган тухум ҳужайраланиб бўлиниб, гаплоид зооспоралар ҳосил қилиши зигота Меёз дейилади. Юксак ўсимликларнинг жинсий органларида гаплоид спораларнинг ҳосил бўлиши (спорогенез)дан иборат жараён спора Меёз, яъни оралиқ Меёз дейилади. Меёз ота ёки она организм хромосомалари ҳосил бўлган жинсий ҳужайралар (қаранг Гаметалар) ўртасида тенг тақсимланади. Гаметалар ота-она организмлари ирсий белгиларини ташувчилар ҳисобланади. Жинсий ҳужайраларнинг қўшилиши натижасида ҳосил бўладиган зиготада хромосомаларнинг дипло-ид тўплами тикланади. Зиготада эркак ва урғочи организм ирсий белгилари мужассамлашган бўлади.
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |