Мезен — Коми Республикаси ва РФ Архангелск вилоятидаги даре. Узунлиги 966 км, ҳавзасининг майдони 78 минг км². Тиман кряжи ғарбий ён бағридаги ботқокликлардан бошланиб, Оқ денгизнинг Мезен қўлтиқчасига қуйилади. Ёмғир, қор сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 886 м³/сек. Қишда музлайди. Ёғоч оқизилади. Қуйилиш еридан 371 км (баҳорда 650 км) масофада кема қатнайди. Балиқовланади. М. бўйида Мезен шаҳри жойлашган.[1]

Мезен
Тавсиф
Узунлиги 966
Майдони 78 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил