Mezonlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мезонлар (юн. месос — ўрта оралиқ) — ўзаро кучли таъсирлашадиган зарралар (адронлар) қаторига кирадиган беқарор элементар зарралар. М. барион заряди йўқлиги ва нолга тенг ёки бутун сонли спинга эга бўлган барионлардан фарқ қилади. Дастлаб кашф этилган п- ва К-мезонлар массасининг протон ҳамда электрон массалари оралиғида туриши бу элементар зарраларнинг М. деб аталишига сабаб бўлган. я-мезон ва К-мезоннинг атом ядролари, шунингдек, нуклонлар билан ўзаро таъсири электромагнит ўзаро таъсирга нисбатан жуда каттадир. М.нинг кўпчилиги космик нурларнинг атом ядролари билан тўқшанувини ўрганишда аниқланган.
М.нинг умумий ва асосий хоссаларидан бири, уларнинг ўз-ўзидан емирилиш (парчаланиш) хусусиятидир. М.нинг атом ядролари, нуклонлар ва бошқа элементар зарралар билан таъсирлашуви ва сочилишидан элементар зарралар структурам, таъсир параметрлари, резонанс зарралар, ўзаро таъсирдаги зарралар хоссалари каби муҳим натижалар олинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |