Michael Essien
Майкл Коджо Эссен (инглизча: Мичаэл Кожо Эссиэн; 3-декабр 1982, Аккра, Гана) — Ганалик футболчи, Гана терма жамоаси ва Испаниянинг „Реал Мадрид“ жамоаси ярим ҳимоячиси бўлган. У „Реал Мадрид“га Англиянинг „Челси“ жамоасидан ижара асосида ўтган.
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Мичаэл Кожо Эссиэн | ||
| Таваллуд санаси | 1982-йил 3-декабр | ||
| Таваллуд жойи | Аккра, Гана | ||
| Бўйи | 177 см | ||
| Амплуаси | ярим ҳимоячи | ||
| Лақаби | Бизон | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб |
| ||
| Рақами | 15 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1999—2000 | Либерти Профешионалс | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2000—2003 2003—2005 2005 — ҳз. 2012 — ҳз. |
Бастиа Лён Челси → Реал Мадрид |
(65 (11) 71 (7) 163 (17) 1 (0)) | |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2002 — ҳз. | Гана | (51 (9)) | |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Фаолияти
Майкл Эссен Гананинг пойтахти Аккрада туғилган. У ўша ерда футбол билан шуғулланишни бошлади ва биринчи профессионал жамоаси маҳаллий „Либерти“ жамоаси бўлди.
„Бастия“ жамоасига ўтганидан сўнг, яккакурашлардаги ҳаракатларидан кўпчилик уни Патрик Виэирага ўхшата бошлади. Тезда жамоанинг асосий ўйинчиси бўла олди ва ярим ҳимоячи Франсия чемпионатида 6 та гол уриб, жамоасини УЭФА кубогига олиб чиқди.
2002-йилда Майкл 7,8 млн. евро эвазига „Лён“ клубига ўтди. 2005-йил 19-августда Эссен африкалик ўйинчилар учун рекорд ҳисобланган суммага, 26 млн. фунт стерлинг эвазига „Челси“ жамоасига бориб қўшилди. Янги жамоасидаги дебюти 2005-йил 21-августда „Арсенал“га қарши учрашувда ўтди. У „Лён“даги икки мавсуми давомида икки марта Франсия чемпионати ғолиби бўлди, шунингдек, 2005-йилнинг энг яхши ўйинчиси деб Франсия Профессионал Футболистлар Ассосацияси эълон қилди. 2006/07 мавсумда „Челси“нинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди. 2007-йилда Эссен янги беш йиллик шартнома тузди, унга кўра, у ҳафтасига 90 минг фунт маош оладиган бўлди. Эссен — Африканинг энг қиммат ўйинчиси ҳисобланади. Гана термаси таркибидаги энг кўп натижага эришган ўйинчи ҳам ҳисобланади, ёшга нисбатан энг ёши ҳисобланган бўлса ҳам. Ўсмирлар терма жамоаси таркибида у Африка чемпионати ғолиби ва Янги Зеландияда 1997-йилда ўтказилган жаҳон чемпионати бронза медали билан тақдирланган.
Эссен жисмонан жуда бақувват, яккакурашларда маҳорати катта, ҳимоянинг хоҳлаган жойида ўйнай олади, ҳужумга тез-тез қўшилиб туради, узоқдан дарвозага зарба йўллаши ҳам кам учрайдиган ҳолат эмас. У таянч нуқтасидан ташқари плеймайкерлик вазифасини ҳам яхши уддалайди. Майкл Гана терма жамоаси сардори ҳисобланади.
2009-йилнинг декабр ойида тиззасидан қаттиқ жароҳат олганидан сўнг, Эссен 2010-йилги Жаҳон чемпионатигача формасини тиклашга улгуролмади. Аммо 2010-йил 4-июнда „Челси“ билан шартномасини яна икки йилга узайтирди ва у лондонликлар сафида 2015-йилнинг ёзига қадар ўйнайдиган бўлди. Ундан олдинги келишув 2013-йилгача бўлган эди[1].
2010-йил 4-декабрда Эссен „Эвертон“га қарши ўйинда иштирок этди ва бу ўйин ганалик учун „Челси“ таркибидаги 200-нчи ўйини бўлди[2].
2012-йил 31-августда трансфер ойнасининг сўнгги кунида, мадриднинг „Реал“ жамоасига ижара асосида ўтди.
Қизиқарли фактлар
Африкадаги Гана давлати халқлари маданиятида улар инсон туг'иладиган ҳафта кунига катта аҳамият беришади - бу унинг келгуси тақдирига та'сир қилади деб ишонилади. Ушбу кунга мувофиқ барча болаларнинг исмига ёки отасининг исмига ҳафта куни номи қо'шилади. "Челси" нинг машҳур футболчиси Майкл Кожо Эссен Майкл исмидан ташқари, Кожо номи "душанба" деган ма'нони англатади.
В к
Манбалар
- ↑ Майкл Эссен остаёця в „Челси“ до 2015 года, 2010-06-08да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-09-26
- ↑ Эссен провёл 200-й матч в составе „Челси“, 2011-02-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-09-26