Michael Freedman
| Мичаэл Фреэдман | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1951-йил 21-апрел Лос Ангелес, АҚШ |
| Фуқаролиги | АҚШ |
| Соҳаси | Математика |
| Институтлар |
Миcрософт Ресеарч Cалифорниа университети, Санта Барбара Cалифорниа университети, Сан Диэго Перспектив тадқиқотлар институти Cалифорниа университети, Беркелей |
| Таълими |
Принcетон университети Cалифорниа университети, Беркелей |
| Академик раҳбарлари | Wиллиам Броwдер |
| Машҳур шогирдлари | Иан Агол |
| Машҳур ишлари | Умумлаштирилган Поинcарé гипотезаси 4-ўлчамда |
| Мукофотлари |
Слоан тадқиқот стипендияси (1980) МаcАртҳур стипендияси (1984) Осwалд Веблен геометрия мукофоти (1986) Фиэлдс медали (1986) Миллий фан медали (1987) Гуггенҳеим стипендияси (1994) |
Мичаэл Фреэдман (талаффузи: Майкл Фридман) (1951-йил 21-апрелда туғилган) — америкалик математик. Санта Барбарадаги Cалифорниа университети қошидаги Миcрософт Ресеарч институтида фаолият юритади. У ерда топологик квант компютер яратиш устида ишламоқда. Фреэдман 1986-йилда Умумлаштирилган Поинcарé гипотезаси бўйича ишлари учун Фиэлдс медали билан тақдирланган. Фреэман Робион Кирбй билан бирга гипотеза н = 4 учун ҳам тўғри эканлигини кўрсатиб берган. Ҳозир у Санта-Барбара Калифорния университетида ишлайди,
Фреэдман Лос-Ангелесда яҳудийлар оиласида туғилган. Ёзувчи Давид Фреэдманнинг невараси. Фреэдман 1968-йилда Берклейдаги Cалифорниа университети ўқишга кирди, сўнгра Принcетон университетида ўқишни давом эттирди. У ерда 1973-йилда Wиллиам Броwдер раҳбарлигида ёзилган „Кодименсия-икки жарроҳлиги“ (инглизча: Cодименсион-Тwо Сургерй) диссертациясини ёқлаб, фалсафа доктори илмий даражасини олди. Сўнгра Фреэдман Берклейдаги Cалифорниа университетида математика профессори этиб тайинланди. У ушбу лавозимда 1973–1975-йилларда ишлаган. 1975-йил Принcетон штатидаги Перспектив тадқиқотлар институтига аъзо бўлган. 1976-йилда у Сан Диэгодаги Cалифорниа университети математика кафедрасида тўнғич ўқитувчи лавозимига тайинланди.
Фреэдман Слоан тадқиқот стипендияси (1980), МаcАртҳур стипендияси (1984), Осwалд Веблен геометрия мукофоти (1986), Миллий фан медали (1987), Гуггенҳеим стипендияси (1994) каби кўплаб мукофотга сазовор бўлган. У АҚШ миллий фанлар академиясининг, Америка сан'ат ва фан академиясининг ҳамда Америка математика жамиятининг аъзосидир.
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |