Michael Jordan
Мичаэл Жеффрей Жордан (туғ. 17-феврал 1963-йил) — америкалик собиқ профессионал баскетболчи ва Натионал Баскетбалл Ассоcиатион (НБА) Чарлотте Ҳорнецнинг асосий эгаси[1]. Тарихдаги энг яхши баскетболчи (ЭСПН мутахассислари томонидан)[2]. У ҳужумчи-ҳимоячи ўринида ўйнаган. Жордан 1980 ва 1990-йилларда баскетбол ва НБАни бутун дунё бўйлаб оммалаштиришда муҳим рол ўйнаган[3][4]. Икки марталик Олимпия чемпиони.
| Мичаэл Жордан | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Мичаэл Жефферй Жордан 1963-йил 17-феврал |
| Касби | Баскетболчи |
| Миллати | Америкалик |
Шимолий Каролина университети жамоасида (1982-1984) карерасини бошлаганидан сўнг, у 1982-йилги НCАА чемпионатида ғолиб чиқди, Жордан 1984-йилда „Чиcаго Буллс“ жамоасига қўшилди. Ажойиб сакраш қобилияти учун Майкл „Масофавий Жордан“ (ингл. Аир Жордан) ва „Унинг Ҳаводорлиги“ (ингл. Ҳис Аирнесс). Шунингдек, у баскетбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири ҳисобланади[5]. 1991-йилда у „Чиcаго Буллс“ билан биринчи НБА чемпионлигини қўлга киритди, 1992 ва 1993-йилларда бу муваффақиятни такрорлади. 1993/94-йилги мавсум бошида отаси вафот этганидан сўнг, Жордан тўсатдан баскетболдан кетди ва бейсбол спорт турида муваффақият натижаларига эришишга ҳаракат қилди. 1995-йилда у майдонга қайтиб, „Чиcаго Буллс“ га яна учта титулни (1996, 1997 ва 1998) қўлга киритишга ёрдам берди, шу билан бирга жамоа билан бирга мунтазам мавсум давомида ғалаба қозонган ўйинлар сони бўйича НБА рекордини ўрнатди 72 ғалаба (1995/96 мавсум). Жордан иккинчи марта 1999-йилда карерасини якунлади, аммо 2001 йилда яна икки мавсумга „Вашингтон Уизардс“ ўйинчиси сифатида қайтди.
1984-йилда Мичаэл Жордан учун Аир Жордан кроссовкаларини ишлаб чиққан Нике фирмаси билан реклама шартномасини тузди. Лойиҳа шу қадар муваффақиятли бўлдики, кейинчалик Аир Жордан мустақил брендга айланди[6]. Жордан ўзини „Спаcе Жам“ (1996) бадиий филмида ўйнаган. Оаклей Инc компаниясининг бошқарув таркибига киради. Ҳозир у „Шарлотт Хорнец“ клубининг асосий эгаси, шунингдек баскетбол операциялари бўйича раҳбари ҳисобланади. 2010-йил феврал ойида асосий эгаси Роберт Л. Жонсондан жамоа аксияларининг назорат пакетини сотиб олиш ҳуқуқи бўйича савдоларда ғолиб чиқди[7]. Шундай қилиб, Мичаэл НБА клубига эгалик қилган биринчи ассоциация ўйинчиси бўлди. Мичаэл Жордан биринчи миллиардер спортчига айланди ва унинг бойлиги тахминан 1 миллиард долларни ташкил этади[8].
Форбес маълумотларига кўра, Мичаэл Жордан тарихдаги энг кўп маош олувчи спортчидир. Агар унинг топган барча пулларни 2017-йил курси бўйича долларга ўтказса, 1,85 миллиард доллар бўлади. Иш ҳақи ва кўплаб мукофотлардан ташқари, Мичаэл Жордан реклама шартномалари туфайли бойлигининг катта қисмини олди[9].
Манбалар
- ↑ „жордан био“. 2012-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
- ↑ „Майкл Джордан лучший игрок НБА — Леброн Джеймс второй | СЕГОДНЯ“. 2022-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
- ↑ „Мичаэл Жордан Биограпҳй“. 2012-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
- ↑ Андреи С. Марковиц, Ларс Ренсманн. Гаминг тҳе Wорлд: Ҳоw Спорц Аре Решапинг Глобал Политиcс анд Cултуре.
- ↑ Беркоw И.. Тҳе Неw Ёрк Тимес, 15.06.1991.
- ↑ Скидморе С. 23 еарс латер, Аир Жорданс маинтаин мйстиқуэ, 10.01.2008.
- ↑ „Майкл Джордан купил баскетбольный клуб“ (2010-йил 27-феврал). 2014-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
- ↑ „Майкл Джордан стал первым спортсменом-миллиардером в списке Форбес“. 2017-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
- ↑ „Форбес составил рейтинг самых высокооплачиваемых спортсменов всех времен“. 2018-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
Ҳаволалар
- „Мичаэл Жордан биограпҳй ат НБА.cом“. 7-июл 2006-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-апрел 2020-йил.
- Мичаэл Жордан Cареэр Ретроспеcтиве ЁуТубеда
- Мичаэл Жордан ИМДбда
- „Жордан арчивес“. Чиcаго Трибуне. 5-июн 1997-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-апрел 2020-йил.