Мичаэл Парсонс (талаффузи: Майкл Парсонс; 1995-йил 3-октябрда туғилган) — Америка вакили сифатида муз устида рақс мусобақаларида қатнашган собиқ муз раққоси.

Мичаэл Парсонс

Греэн/Парсонс жуфтлиги 2019-йилда
Шахсий маълумотлари
Давлат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Таваллуди 1995-йил 3-октябр (1995-10-03) (31 ёш)
Wҳеатон, Марйланд
Бўйи 1.72 м (5 фт 7 1⁄2 ин)
Шериги Cаролине Греэн
Олдинги шериклари Рачел Парсонс
Жамоаси Wашингтон Фигуре Скатинг Cлуб
Учишни бошлаган 2001
Шахсий рекордлари
Рақс (умумий натижа) 200.59
Қисқа рақс 80.62
Эркин рақс 119.97

Синглиси ва конкида учиш бўйича собиқ шериги Рачел Парсонс билан бирга 2018 НҲК Тропҳй мусобақасининг бронза медали совриндори ва Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган Чалленгер сериясининг тўрт карра кумуш медали соҳиби(2018 CС Асиан Опен, 2018 CС Небелҳорн Тропҳй, 2018 CС Ломбардиа Тропҳй, 2017 CСламорй Ондремор) бўлган. Парсонслар жуфтлиги фаолияти давомида 2017-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, 2016-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида ва 2017-йилги Ўсмирлар ўртасидаги АҚШ чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Жуфтлик2012-йилги Ўсмирлар ўртасидаги қишки Олимпия ўйинларида 4-ўриндан жой олган.

Шахсий ҳаёти

Мичаэл Парсонс 1995-йил 3-октябрда Марйланд штатининг Уитон шаҳрида туғилган. Унинг Рачел ва Катиэ исмли иккита синглиси бор. Мичаэл Марйланд штатининг Роcквилле шаҳрида жойлашган Монтгомери коллежида биология бўйича таҳсил олади.

Фаолияти

Мичаэл Парсонс 2010-йил феврал ойида синглиси Рачел билан жуфтлик ҳосил қилган. Жуфтлик 2011-йилги АҚШ чемпионатида олтин медални қўлга киритган ва 2011-йил сентябр ойида Полшанинг Гданск шаҳрида бўлиб ўтган Гран-при мусобақасида 9-ўринни эгаллаб, ушбу турнирда дебют қилган. 2012-йилги Ўсмирлар ўртасидаги АҚШ чемпионатида қалай медалини қўлга киритгандан сўнг, жуфтлик Америка Қўшма Штатлар вакили сифатида 2012-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Қишки Олимпия ўйинларида 4-ўринни эгаллаган. Шунингдек, жуфтлик 2012-йилда Беларус пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 15-ўриндан жой олган.

2013 — 2014-йилги мавсум

Парсонслар жуфтлиги Словакиянинг Коšиcе ва Чехия Республикасининг Острава шаҳарларида бўлиб ўтган 2013 — 2014-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақаларида иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритган[1]. Улар Япониянинг Фукуока шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида олтинчи ўринни эгаллаган. Ушбу жуфтлик 2014-йилги АҚШ чемпионатида ўсмирлар ўртасида бронза медали соҳиби бўлган ва 2014-йилда Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 8-ўринни эгаллаган ҳолда мавсумни якунлаган[2].

Дастурлари

(Рачел билан)

Мавсум Қисқа рақс Эркин рақс
2018 — 2019

  • Танго: Вуэлво ал Сур
  • Танго: Танго Ча
  • То Буилд а Ҳоме
2017 — 2018

  • Рҳумба: Мамбо Моллй
    Мамбо Моллй
  • Слоw рҳумба: Эверйбодй’с Гот То Леарн Сометиме
    Зуcчеро
  • Мамбо: Cонго Cразед
    Мамбо Моллй
  • Гҳост Данcес
    • Ла Партида
    • Сикуриадас
      Инти Иллимани
    • Қуиақуэнпита
2016 — 2017

  • Сингинг ин тҳе Раин

    Сопҳиа Син, Алехандер Голдстеин
2015 — 2016

  • Ла Маламада
  • Палабрас й Виэнтобй

    Медиалуна Танго Прожеcт

Натижалари

(Рачел Парсонс билан)

ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при

Халқаро
Мусобақа 10 — 11 11 — 12 12 — 13 13 — 14 14 — 15 15 — 16 16 — 17 17 — 18 18 — 19
Тўрт қитъа 6
ГП Франсия 5
ГП НҲК Тропҳй 3
ГП Ростелеcом 7
ГП Скате Америcа 9
CС Асиан Опен 2
CС Голден Спин 8
CС Ломбардиа 2
CС Небелҳорн 2
CС Ондреж Непела 2
Лаке Плаcид ИДИ 2 2
Халқаро: Ўсмирлар
Жаҳон чемпионати 15 8 4 2 1
Европа чемпионати 4
ЖГП Финал 6 3 1
ЖГП Cзеч Реп. 2
Лаке Плаcид ИДИ 1 Ж 1 Ж
Торуń Cуп 2 Ж
Миллий
АҚШ чемпионати 1 Н 4 Ж 3 Ж 2 Ж 2 Ж 1 Ж 5 6
Н = янги конкида учувчи; Ж = ўсмирлар

Манбалар

  1. ↑ Фладе, Татжана. „УСА'с Рачел анд Мичаэл Парсонс cлинч Жуниор Wорлд титле“. Голден Скате (2017-йил 18-март).
  2. ↑ Хионг, Wеи. „Парсонс анд Парсонс: "Wе аре алwайс трйинг то импрове"“. Голден Скате (2016-йил 30-сентябр).