Michael Spence

Мичаэл Спенcе (1943, Монтклер, АҚСҲ, НюЖерси штати) — асли канадалик америкалик иқтисодчи. Принстон (1966) ва Оксфорд (1968) университетларини тугатган. Гарвард университетида иқгисодиёт доктори. Асимметрик ахборотли бозорлар, меҳнат бозори, ташқи сигналлар назариялари соҳаларидаги тадқиқотлари муҳим аҳамиятга эга. Нобел мукофоти лауреати (2001, Ж. Акерлоф, Ж. Стиглиц билан бирга). СПЕНСЕР (Спенсер) Герберт (1820.27.4, Дерби шаҳри 1903, 8.12, Брайтон шаҳри) — инглиз файласуфи ва социологи, позитивизм асосчиларидан бири. Ф. Бекондаи кейин умумий билим тизимини яратишга уринган олим ҳисобланади. С. ўзининг асосий асари 10 ж.ли "Синтетик фалсафа тизими" китоби устида узоқ ишлади (1862—96)!Ибтидоий маданиятни ўрганишга муайян ҳисса қўшди. Конт изидан бориб социология асосига эволюсия ғоясини қўйган. Унинг "Социология асослари" асарининг ўзагини биологик ва ижтимоий организмлар ўртасида ўхшашлик мавжуд, деган қоида ташкил этади. С. карашларида эволюсионтарихий ёндошув структуралифунксионал ва тизимли ёндошувлар билан қўшилиб кетган. Унинг фи крича, ижтимоий организм 3 та асосий "тизим"дан иборат: "регулятив", "ҳаёт учун воситалар ишлаб чиқувчи", "тақсимловчи". "Регулятив" тизимни таҳлил этар экан, С. эътиборни "ижтимоий назорат" воситаларига қаратади. Хусусан, у сиёсий бошкарувни ижтимоий назоратнинг бир тури сифатидагина тушунтирган. Бу тартиботлар ибтидоий жамиятдаёқ мавжуд бўлган шакллардан юзага келган ва астасекин ривожланиб борган. Ҳар қандай ижтимоий тартибот ижтимоий ҳаракатларнинг мустаҳкам тузилмаси сифатида шаклланади. С. шахснинг ривожини эволюсиянинг олий мақсади ва тараққиётнинг асосий мезони деб билди, синфий курашни қоралади. С. социологик таълимотининг баъзи гоялари (жамиятнинг органик консепсияси, мувозанат назарияси ва бошқалар) ни замонавий социология мактаблари пухта ўзлаштирган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |