Мичаэл Алан Wалш (талаффузи: Майкл Уолш; 1949-йил 23-октябрда туғилган[1]), шунингдек, Давид Каҳане — америкалик мусиқа танқидчиси, ёзувчи, ссенарийнавис, медиа танқидчи, маданий-сиёсий маслаҳатчи ва 19-тузатишни бекор қилиш тарафдори[2][3].

Мичаэл Wалш
Таваллуди
Мичаэл Алан Wалш

1949-йил 23-октябр (1949-10-23) (77 ёш)
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Касби мусиқа танқидчиси, ёзувчи, ссенарийнавис, медиа танқидчи

Фаолияти

Wалш журналистлик фаолиятини 1972-йилда Неw Ёрк штатининг Демоcрат анд Чрониcле журналида мухбир ва кейинчалик мусиқа танқидчиси сифатида бошлаган. 1977-йилнинг ноябр ойида Сан Франcисcо Эхаминер газетасида классик мусиқаларнинг бош танқидчиси этиб тайинланган. Газетадаги амалга оширган ишлари учун 1980-йили АСCАП-Деэмс Тайлор мукофотига сазовор бўлган. 1981-йилнинг баҳорида Тиме журналида мусиқа танқидчиси сифатида фаолият бошлайди[2]. Журналдаги ишига доир муқова мавзулари Жамес Левине, Владимир Ҳороwитз ҳамда Андреw Ллойд Wеббер каби машҳурларни ўз ичига олади. Шунингдек, 1989—1996-йилларда Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган журналнинг хорижий мухбири ўлароқ 1989-йилги Берлин девори ва 1991-йилги совет коммунизмининг қулашини бевосита ўз кўзи билан кўрган ҳолда ёритган.

Wалш 2007-йил феврал ойидан бошлаб токи 2015-йилгача бўлган вақт давомида Натионал Ревиэw журнали учун ўз исми ҳамда Давид Каҳане (Тҳе Плаер филмидаги тўқима образ) номи остида мақолалар ёза бошлайди[4]. Wалшнинг Давид Каҳане образи ортига беркинган шахсияти „консерватив аудиторияга яшаш қоидалари ҳақида ҳаддан ташқари кўп нарсаларни айтиб бериш одатига эга бўлган ҳамда Ҳоллйwоод либералларидан бирига айланган“, дея таърифланган[5].

Унинг энг сўнгги китоби Ласт Стандс бўлиб, нашр этилган куниёқ Амазонда савдоси ўсиб борган ҳамда кўплаб бесцеллер асарлар қаторидан ўрин олиб келмоқда[манба керак].

Китоблари

Уйдирмадан йироқ асарлари

  • Cарнегиэ Ҳалл: Тҳе Фирст Оне Ҳундред Еарс (Ҳаррй Н. Абрамс, 1987)
  • Wҳўс Афраид оф Cлассиcал Мусиc (Фиресиде Боокс, 1989)
  • Андреw Ллойд Wеббер: Ҳис Лифе анд Wоркс (Абрамс, 1989, 1997-йили янгиланган)
  • Wҳўс Афраид оф Опера? (1994)
  • Со Wҳен Доэс тҳе Фат Ладй Синг? (Амадеус, 2008).
  • Рулес фор Радиcал Cонсервативес (2010)
  • Тҳе Пеопле в. тҳе Демоcратиc Партй (Энcоунтер Броадсиде, 2012)
  • Тҳе Девил’с Плеасуре Палаcе (Энcоунтер Боокс, 2015)
  • Тҳе Фиэрй Ангел (Энcоунтер Боокс, 2018)
  • Ласт Стандс (Ст. Мартинъс Пресс, 2020-йил, декабр)

Романлари

Шахсий ҳаёти

Ҳозирда Лос Ангелес шаҳридаги Wенде музейининг маслаҳат кенгашида фаолият юритади[6]. Унинг асосий яшай жойи Коннектикут қишлоқлари ва Ирландиянинг Клер округида жойлашган.

Манбалар

  1. ↑ „Либрарй оф Cонгресс Аутҳоритиэс (Сеарч фор Наме, Субжеcт, Титле анд Наме/Титле)“. аутҳоритиэс.лоc.гов.
  2. ↑ 2,0 2,1 МcГратҳ. „Мичаэл Wалш'с Анти-Сатаниc Версес“. Лаw & Либертй (2018-йил 25-июл).
  3. ↑ „ТҲЕ CОЛУМН: То Саве Америcа, Репеал тҳе 19тҳ Амендмент | Тҳе Пипелине“ (эн-УС) (2023-йил 23-январ). Қаралди: 2023-йил 24-январ.
  4. ↑ „Давид Каҳане/Мичаэл Wалш - Натионал Ревиэw“. Натионал Ревиэw (2010-йил 30-сентябр).
  5. ↑ „Каҳане'с Рулинг Wайс - Интервиэw - Натионал Ревиэw Онлине“. Натионал Ревиэw. 2010-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 28-сентябр.
  6. ↑ „Пеопле“. Тҳе Wенде Мусеум. Қаралди: 2019-йил 27-август.

Ҳаволалар