Michio Mado
Митио Мадо (японча: まど・みちお исми Митио Исида; 1909-йил 16-ноябр— 2014-йил 28-феврал) япон шоири, болалар учун кўплаб шеърлар муаллифи.
| Мичио Мадо | |
|---|---|
| Асл исми | まど・みちお |
| Таваллуди |
Митио Исида 1909-йил 16-ноябр |
| Вафоти |
2014-йил 28-феврал Токио, Япония |
| Ижод қилган тиллари | японча |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1928– 2014-йиллар |
| Жанр | Болалар адабиёти |
Биографияси
Митио Хонсю оролидаги Ямагути префектурасида туғилган. Беш ёшга тўлганда, унинг ота-онаси Тайванга (1945-йилда Япония томонидан босиб олинган) ишлаш учун кетишди. Шоир 5 йил бобоси билан бирга яшади. Кейинчалик Тайванга, ота-онасининг ёнига кўчиб ўтди ва у ерда Тайпей Миллий Технология Университетини тугатди. Ўзининг биринчи ше’рларини „Аюми“ газетасида нашр этди. Университетни тугатгандан сўнг, Тайван генерал-губернатори аппаратида Сув йўллари ва портлар департаментида муҳандис бўлиб ишлаган.
Шоир 1943-йилда Япония ҳарбий-денгиз флотига хизматга чақирилди ва бир қатор ҳарбий кампанияларда фаолият юритди. Япония таслим бўлгандан сўнг Сингапурга кетган. 1948-йилда Японияга қайтгач, Мадо „Децкая книга“ журнали нашр этиладиган нашриётда ишлади. 1959-йилда нафақага чиққанидан сўнг, ўзини бутунлай шеърият ва рассомликка бағишлади. Унинг ижодий мероси 1200 дан ортиқ ше'рларни ўз ичига олади[1].
Мадонинг ижоди 1990-йилларнинг бошларига қадар Япониядан бошқа жойда чоп этилмаган, аммо 1992-йилда Эмпресс Митико ташаббуси билан Мадонинг „Дōбуцутачи“ („Ҳайвонлар“) китоби инглиз тилига таржима қилинди. Япония ва АҚШда икки тилли (япон-инглиз) версияда нашр этилди ва бутун дунёга тарқалди. 1994-йилда Андерсен номидаги мукофотга сазовор бўлди[2].
Мито Мадонинг иккита ше’рини 1934-йилда Ҳакусю Китахара „Кодомо но куни“ болалар журналида чоп этиш учун танлади ва 1936-йилда бастакор Ясухара Ямагути Мадонинг „Фута ацу“ ше’рига куй басталаган. Шундай қилиб, унинг иккинчи жаҳон уруши билан тўхтатилган болалар ёзувчиси сифатидаги карераси бошланди.
Манбалар
- ↑ ҳттп://www.либфл.ру/абоут/депт/чилдрен_cентре/портраиц/дисплай.пҳп?филе=мадо.ҳтмл (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-06-29 санасида архивланган) Митио Мадо
- ↑ ҳттп://либрарй.cитй.ураясу.чиба.жп/спеcиал/200906/паге_2.ҳтмл (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-12-04 санасида архивланган) Wебсеите дер Библиотҳек Ураясу