Мичоакан, Мичоаканде-Окампо — Мексиканинг жануби-ғарбий қисмидаги штат. Тинч океан соҳилида, Лерма ва Балсас дарёлари ҳавзасида жойлашган. Майдони 59,9 минг км². Аҳолиси 3979 минг киши (2000). Маъ-мурий маркази — Морелия шаҳри Мичоакан ҳудудининг ярмидан ортиқ қисми Мексика тоғлигининг жануби-ғарбий чеккасидаги кўллар қавзасидан иборат. Соҳил бўйлаб Серраде-Коалкоман тизмалари (энг баланд жойи 2764 м) жойлашган. Сейсмик фаол ҳудуд. Икдими тоғтропик иқлим. Мексика тоғлигида ўртача ойлик температуралар 20°, йиллик ёғин 900 мм. Ички раёнларда чала чўл ўсимликлари, тоғларда сернам барг тўкувчи ва доим яшил тропик ўрмонлар ўсади.

Мичоакан-де-Окампо
испанча: Мичоаcáн

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Таркибида 113 муниципалитет
Маъмурий маркази Морелия
Йирик шаҳари Морелия
Асос солинган санаси 14-октабр 1824
Губернатор Фаусто Велехо Фигероа (Фаусто Валлежо Фигуэроа), ПРИ PRI с 15.02.2012
Расмий тиллар испан
Аҳоли (2010) 4 351 037
Зичлиги 72,68 киши./км²
Миллатлар таркиби Метислар, пурепечи, масауа, астеклар, оқлар.
Динлар таркиби католиклар (94,8 %), протестантлар и эвангеллар (1,9 %), бошқа христианлар. проваславлар (1,1 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(0,2 %), атеистлар ваагностиклар (1,3 %).
Майдони 59 864 км² (16-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 3840 м
Кенглиги 20º 24' — 17º 55' Н
Узунлиги 100º 04' — 103º 44' Э
Вақт минтақаси УТC-6
Код ИСО 3166-2 МХ-МИC
Интернет домени .мх
Расмий сайти ҳттп://www.мичоаcан.гоб.мх/
Харитада
Michoakan-de-Okampo xaritada
19°10′07″Н 101°53′59″W / 19.16861°Н 101.89972°W / 19.16861; -101.89972

Иқтисодиётнинг асосини қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Суғориладиган ерларда пахта, шоли, шакарқамиш, қулупнай, картошка, сабзавотлар, гладиолус (экспорт учун) экилади. Уруапан шаҳри атрофларида кофе, Балсас дарёси қуйилиш жойида тропик мевалар етиштирилади. Тоғларда маккажўхори, дуккакли экинлар экилади. Балиқ овланади. Кимё, озиқ-овқат, селлюлозақоғоз, ёғочсозлик, тўқимачилик саноатлари ривожланган. Соҳил бўйлаб портлар, кема верфи, металлургия комбинати қурилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Мичоакан" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил