Midiya
Мидия — Эрон тоғлигининг шимоли-ғарбий қисмидаги тарихий вилоят; қадимда қабилалар иттифоқи номи, сўнгра пойтахти Экбатона (ҳозирги Ҳамадон) бўлган подшолик (милоддан аввалги ВИИ аср 70-йиллари — ВИ аср ўрталари). Дастлаб М.ликлар милоддан аввалги ИХ асрнинг 2-ярмига оид оссурий йилномаларида қайд этилган. Афтидан, қабила иттифоқи маҳаллий туб қабилалар уюшмасидан ташкил топган; бироқмил. ав. ИХ—ВИИИ асрдаёқянги қабилалар келиши билан бу иттифоқда М.даги форсийзабон қабилалар устунлик қила бошлаган. М.ликлар ИХ—ВИИИ асрларда ҳарбий демократия шароитида яшаганлар. Бу ибтидоий жамиятдан илк қулчиликка ўтиш даври эди. Жамиятнинг иқтисодий асосини деҳқончилик ва чорвачилик (айниқса, йилқичилик) ташкил қилган, шунингдек, ҳунарман-дчилик турлари ҳам тараққий этган. Милоддан аввалги ИХ—ВИИИ асрларда М.ликлар уларнинг бир қисм ерларини босиб олган Оссурияга қарши аёвсиз кураш олиб борганлар. Оссурия асоратидан халос бўлгач, Геродотнинг маълумотига кўра, М. подшолиги барпо этилиб унинг биринчи подшоси Деёк (милоддан аввалги 727—675) бўлган. Оссурий манбаларига кўра, эса, М. подшолиги милоддан аввалги ВИИ асрнинг 70-йилларида вужудга келган, бунда Оссурияга қарши курашда М.ликларни келгинди қабилалар — киммерийлар ва скифлар қўллаб-қувватлашган. Киаксар М.нинг энг буюк подшоси бўлган. Унинг даври (625/4— 584)да ҳарбий ислоҳот ўтказилиб, қабилалардан тўпланадиган қўшин ўрнига мунтазам қўшин барпо этилган. М. кичик бир подшоликдан қад. Шарқнинг қудратли салтанатига айланган. Қисқа вақт ичида М. Манани эгаллаб, Бобил билан иттифоқликда Оссурия давлатини тормор этган, Урарту ва бошқаларни босиб олган. М. салтанатининг ҳудуди Ғарбда — Галис дарёси (ҳозирги Кизил ирмоқ), Шарқса — Ўрта Осиё ва эҳтимол Афғонистонни қамраб олган. Милоддан аввалги ВИ аср ўрталарида М.да ички сиёсий вазият кескинлашган. Милоддан аввалги 550 йилда М. форслар томонидан босиб олиниб, сатрапия сифатида Ахоманийлар давлати таркибига киритилган. Мустақил М. давлати фақат милоддан аввалги ИВ асрнинг сўнгги чорагида, собиқ М.нинг бир қисмида, Жан. Озарбайжон (илгариги Мана)да тикланган. У кейинчалик М. ёхуд Кичик М., М. Атропатенаси, Атропатена деб атала бошлаган.
М. қад. даврнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий тарихида муҳим ўрин эгаллаган. кенг тарқалган. Атропатенадаги М.ликларнинг бир қисми маҳаллий кутий — луллу-бей ва манней — матиен қабилалари билан аралашиб қад. Озарбайжон (озарий) халқининг этногенезида муҳим рол ўйнаган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |