Midiyalar

Мидиялар (Мйтиис) — денгиз икки паллали моллюскалари уруғи. Чиғаноғининг узунлиги 20 см гача, шакли овалпонасимон, силлиқ, қорамтирбинафша ёки сарғиш-яшил тусда. Чиғаноғининг ички юзаси ялтироқ садаф қават билан қопланган. Вояга етган даврида ҳаракатланмайди. Оёғидаги махсус бисус иплари ёрдамида сув тубидаги нарсаларга ёпишиб яшайди. 3 тури маълум. Деярли барча мо'тадил сувларда тарқалган, бир қанча жойларда мидия банклари (катта тўпламлари) ҳосил қилади. Жуда серпушт, 5–12 млн. (баъзан 25 млн.) гача тухум қўяди. Майда планктон ва детрит билан озиқланади. Мидиялар сувни фаол филтрлаб, санитарлик вазифасини бажаради. Улар танасида оғир металлар ва юксак ҳайвонлар учун хавфли микроорганизмларни тўплайди. Айрим турлари марварид ҳосил қилиши мумкин. М. денгиз ҳайвонлари, асосан, баликлар учун озиқ. Йилига 0,6 млн. т га яқин овланади. Сунъий боқилади. Денгиз аквакултурасининг асосий қисмини ташкил этади. Мидиялар гўшти (ёпувчи мускуллари) истеъмол қилинади; ички органлари чорва моллари учун қўшимча озиқ ҳисобланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |