Мифрил – Ж. Р. Р. Толкиэннинг Ўрта Ер ҳақидаги асарларида учрайдиган хаёлий металл. У кумушга ўхшаш, бироқ пўлатдан ҳам енгил ва мустаҳкам модда сифатида тасвирланади. Мифрилдан зирҳлар, хусусан, Минас Тирит қал’а соқчиларининг дубулғалари тайёрланган. Шунингдек, у итилдин деб аталувчи қотишма таркибига қўшилиб, фақат юлдуз ёки ой нури остида кўринадиган ёзувлар билан безатилган дарвозалар учун ишлатилган. Доимо қимматбаҳо бўлган бу металл, Учинчи давр охирига келиб мутлақо бебаҳо қийматга эга бўлди, ундан ясалган оз сонли буюмлар эса амалда сақланиб қолган холос.

Этимологияси

Мифрил номи Толкиэн томонидан яратилган синдарин тилидаги икки сўздан таркиб топган: митҳ — “кулранг” ва рил — “ялтираш” ма’носини билдиради. Гномлар (я’ни миттилар) эса бу металлга нисбатан ишлатиладиган ўзларининг махфий номини ошкор этмаганлар[1].

Манбалар

  1. ↑ Толкиэн, Ж. Р. Р.. Тҳе Феллоwшип оф тҳе Ринг. Тҳе Лорд оф тҳе Рингс. Бостон: Ҳоугҳтон Миффлин, 1954а. 

Адабиётлар

  • Либран Морено, Мирям (2013). "Элендилмир". ин Дроут, Мичаэл Д. C.. Тҳе Ж. Р. Р. Толкиэн Энcйcлопедиа: Счоларшип анд Cритиcал Ассессмент. Роутледге. 146–147 б. ИСБН 978-0-415-86511-1. 
  • Толкиэн, Ж. Р. Р. (1937). Доуглас А. Андерсон (эд.). Тҳе Аннотатед Ҳоббит. Бостон: Ҳоугҳтон Миффлин (публишед 2002). ИСБН 978-0-618-13470-0.
  • Толкиэн, Ж. Р. Р. (1954а). Тҳе Феллоwшип оф тҳе Ринг. Тҳе Лорд оф тҳе Рингс. Бостон: Ҳоугҳтон Миффлин. ОCЛC 9552942.
  • Толкиэн, Ж. Р. Р. (1954). Тҳе Тwо Тоwерс. Тҳе Лорд оф тҳе Рингс. Бостон: Ҳоугҳтон Миффлин. ОCЛC 1042159111.
  • Толкиэн, Ж. Р. Р. (1955). Тҳе Ретурн оф тҳе Кинг. Тҳе Лорд оф тҳе Рингс. Бостон: Ҳоугҳтон Миффлин. ОCЛC 519647821.
  • Толкиэн, Ж. Р. Р. (1980). Чристопҳер Толкиэн (эд.). Унфинишед Талес. Бостон: Ҳоугҳтон Миффлин. ИСБН 978-0-395-29917-3.