Migas
Мигас (испанча: мигас ; Испанча талаффузи: [ˈмиɣас]) испан ошхонаси таомининг номи бўлиб, Текс-Мекс ошхонасининг худди шу номдаги таомидан сезиларли даражада фарқ қилади. Ўзбек тилига таржима қилинган мигас „урвоқлар“ деган маънони билдиради.
Испан таоми- мигас
Мигас ― испан ошхонасининг анʻанавий таоми. Илгари нонуштада ортиб қолган нон бўлаклари ёки тортилла билан истеъмол қилинган мигас энди Испаниядаги ресторанларда нонушта ва тушликда бериладиган биринчи таомга айланди[1]. Баъзи тарихий манбаларда таомнинг келиб чиқиш илдизларини Шимолий Африка кускусига билан боғлиқ эканлиги қайд этилган.

Испаниянинг турли вилоятларида Мигас таркиби турфалиги билан фарқ қилади. Эхтремадурада бу таом сувга ботириб қўйилган бир кун аввалги нон, саримсоқ, қалампир, зайтун мойи, шунингдек, исмалоқ ёки бедани ўз ичига олади; кўпинча қовурилган чўчқа қовурғалари билан тортилади[2][3]. Теруэл, Арагонда, мигас чоризо чўчқа гўштидан колбаса ва беконни ўз ичига олади ва кўпинча узум билан берилади.
Ла- Манчада мигас манчегас эҳтиёткорлик билан тайёрлашни талаб қилади, лекин асосан Арагон мигаси[4] билан бир хил ингредиэнтларни ўз ичига олади. Андалусияда мигаслар кўпинча эрталаб қушхоналарда истеъмол қилинади. Чўчқа, қўй ёки эчкни сўйилгандан сўнг, қоладиган қуюлиб қолган қон, жигар, буйраклар ва бошқа ичак-чавоқ маҳсулотлари билан бирга пиширилади. Мигаслар кўпинча очиқ гулҳан ёки кўмирда пиширилади[5].

Тех-мех ошхонасидаги мигас

Текс-Мекс ошхонасида- мигас маккажўхори тортилла қаламчалари қўшилган омлетдан иборат анъанавий нонушта учун таомдир.
Анъанавий равишда христианларнинг рўза пайтида истеъмол қилинади[6], унинг ёғсиз версияси турли хил зираворлар (масалан, салса, пико де галло соуслари) қўшилган маккажўхори тортиллалари, туғралган пиёз, чили қалампири, янги помидор ва пишлоқ билан ёғда қовурилган омлетдан иборат. Мигас одатда қовурилган ловия, шунингдек таcоснинг бошқа барча ингредиэнтлари солиб ўралган маккажўхори ёки ун тортиллалари билан дастурхонга тортилади.

Оддий ингредиэнтларга қўшилган хуштаъм чоризо билан дастурхонга тортиладиган мигаснинг яна бир варианти ҳам мавжуд. Тортилла қаламчалари баъзан тиниқ бўлгунга қадар қовурилади.
Манбалар
- ↑ Барренечеа, Тереса. Тҳе Cуисинес оф Спаин. Тен Спеэд Пресс, 2005, паге 132. ИСБН 1-58008-515-6
- ↑ Мигас эхтремеñас
- ↑ „Мигас де Cácерес“ (деадлинк). 2014-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-март.
- ↑ Мигас де Теруэл (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-02-24 санасида архивланган)
- ↑ „Мигас манчегас“ (деадлинк). 2012-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-11-03 санасида архивланган)
- ↑ „Амая’с Мигас“ (деадлинк). 2011-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-март.
Адабиётлар
- Чарлес Синcлаир. мигас // Диcтионарй оф Фоод: Интернатионал Фоод анд Cоокинг Термс фром А то З. — Сеcонд Эдитион. — Лондон: А & C Блаcк, 2004. — П. 373. — 632 п. — ИСБН 978-1-4081-0218-3.