Мигрен (франсузча: миграине), мия оғриғи, бош оғриғи ёки гемикрания — ўқтин-ўқтин қайталанадиган бош оғриғи[1]. Аксари аёлларда учрайди. Касалликка, асосан, қон томир тонусини бошқариб турадиган нерв ишининг бузилишидан келиб чиқади, кўпинча, оилада ва наслда қон томир касаллигига мойиллик сабаб бўлади. Мигрен аксари балоғатга етиш даврида кузатилади. Касаллик хуружи, одатда, асабийлашиш натижасида ёки ўта чарчаш оқибатида рўй беради. Хуружнинг тутиш муддати, унинг оғир-енгиллиги ёш улғайиши билан ўзгаради. Бу — турмуш тарзига, меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилмаслик, мунтазам овқатланмаслик, чекиш, шовқин, равшан ёруғликка тасирчанлик, хотин-қизларда эса ҳайз сикли ўзгаришига боғлиқ. Ҳуруж олдидан бемор, кўпинча, ташналик, очиқиш сезади, кайфияти ўзгаради, мудроқ босади ва ҳоказо. Оғриқ тутганда кўз олди живирлаб, ҳар хил нарсалар кўринади.

Мигрен
КХК-10 Г43.0
КХК-9 346
ОМИМ 157300
МедлинеПлус 000709
эМедиcине неуро/218 неуро/517 эмерг/230 неуро/529

Мигренда, одатда, ҳар доим бошнинг ўнг ёки чап ярми (кўпинча, чакка қисми) оғрийди, бош айланади, ёруққа қарай олмайди, беморнинг кўнгли айниб, қайт қилади, шундан кейин оғриқ бир оз босилади.

Мигрен хуружи 2–3 соатдан бир неча суткагача чўзилиши мумкин. Хуружлар ўртасидаги даврда бемор бутунлай соғлом бўлади. Мигреннинг мияча (асинергия) ва кўзга алоқадор (диплопия, птоз) хиллари мавжуд.

Давоси

Қон томирларни кенгайтирувчи, оғриқ қолдирувчи препаратлар, шунингдек, физиотерапия ва игна санчиб даволаш буюрилади. Бемор шифокор назорати остида даволаниши лозим.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Ҳеадаче дисордерс Фаcт шеэт Н°277“ (2012-йил 1-октябр). 2016-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-феврал.