Мигуэл Áнгел Рамóн Самудио (талаффузи: Мигел Анхел Рамон Замудио; 1986-йил 24-августда Капиата шаҳрида туғилган) — парагвайлик футболчи, „Спортиво Луқуэно“ футбол клуби ҳимоячиси. У Парагвай терма жамоасида ўйнаган.

Мигуэл Самудио
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мигуэл Áнгел Рамóн Самудио
Таваллуд санаси 1986-йил 24-август (1986-08-24) (40 ёш)
Таваллуд жойи Cапиатá, Парагвай
Бўйи 1.75 м (5 фт 9 ин)
Амплуаси ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007—2008 Сол де Амéриcа 27 (2)
2008—2014 Либертад 123 (8)
2014 → Cрузеиро (ижара) 9 (0)
2015—2017 Амéриcа 83 (2)
2018—2019 Қуэрéтаро 32 (1)
2019—2020 Олимпиа 11 (1)
2020 Сол де Амéриcа 5 (0)
Миллий терма жамоа‡
2009— Парагвай 40 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2019-йил 26-ноябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2017-йил 5-октябр учун)

Клублардаги фаолияти

Самудио „Либертад“ футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Футбол академиясини тугатгандан сўнг ўйин амалиётига эга бўлиш учун у „Сол де Амéриcа“ футбол клубига ижарага берилган. 2007-йил 19-августда „Наcионал“ футбол клубига қарши ўйинда у Парагвай премер лигасида дебют қилган. 2008-йилда „Либертад“ футбол клубига қайтганидан сўнг, Мигуэл Áнгел ротация ўйинчиси бўлишига қарамай, икки марта Парагвай чемпиони бўлган. Кейинги мавсумда у асосий таркибдан жой олган.

2010-йилда Замудио учинчи марта чемпион бўлган ва бир йилдан сўнг клубга CОНCАCАФ Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга ёрдам берган. 2012-йилда Мигуэл Áнгел тўрт карра Парагвай чемпионига айланган. 2014-йилда у ижара асосида бразилиянинг „Cрузеиро Эспорте“ футбол клубига ўтган. 27-апрел куни Мигуэл Áнгел Бразилия А сериясида „Сãо Пауло“ футбол клубига қарши ўйинда дебют қилган[1]. Ўша йили у Бразилия чемпиони бўлган.

2015-йил бошида Замудио мексиканинг „Амéриcа“ футбол клубига кўчиб ўтган. Трансфер суммаси 1,5 миллион долларни ташкил қилган. 11-январ куни Леóн футбол клубига қарши ўйинда у Мексика премер лигасида дебют қилган[2]. 15-феврал куни „Чиапас“ футбол клубига қарши баҳсда Замудио Амéриcа футбол клуби учун биринчи голини урган[3]. Ўша йили Мигуэл Áнгел „Амéриcа“ футбол клубига тарихда биринчи марта CОНCАCАФ Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга ёрдам берган. 2016-йилда у кетма-кет иккинчи марта CОНCАCАФ Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Халқаро фаолияти

2009-йилнинг 28-мартида 2010-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Уругвайга қарши ўйинда Замудио Парагвай терма жамоаси сафида дебют қилган[4]. 2013-йилнинг 14-августида Германияга қарши ўртоқлик ўйинида терма жамоа сафида илк голини урган[5].

2015-йилда Замудио Чилида бўлиб ўтадиган Америка кубоги учун таркибга киритилганди. Турнирда у Перу, Ямайка ва Аргентина билан ўйинларда майдонга тушган[6][7][8][9].

2016-йилда Мигуэл Áнгел АҚШда иккинчи марта Америка кубогида иштирок этган. Турнирда у Коста-Рика, АҚШ ва Колумбия жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушган[10][11][12].

Жамоалари

Жамоа Мамлакат Мавсум
Сол де Амéриcа Paragvay bayrogʻi Парагвай 2007—2008
Либертад Paragvay bayrogʻi Парагвай 2008—2013
Cрузеиро Braziliya bayrogʻi Бразилия 2014
Амéриcа  Мексика 2015—2017
Қуэрéтаро ФC  Мексика 2018
Cлуб Олимпиа Paragvay bayrogʻi Парагвай 2019—2020
Сол де Амéриcа Paragvay bayrogʻi Парагвай 2020
Cлуб Спортиво Луқуэñо Paragvay bayrogʻi Парагвай 2021

Манбалар

  1. ↑ „Крузейро ВС. Сан-Паулу 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 27-апрел). 2015-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-феврал.
  2. ↑ „Америка ВС. Леон 3:2“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 11-январ). 2014-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-феврал.
  3. ↑ „Америка Мехико ВС. Чьяпас 5:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 15-феврал). 2016-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-апрел.
  4. ↑ „Уругвай ВС. Парагвай 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2009-йил 28-март). 2015-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-феврал.
  5. ↑ „Германия ВС. Парагвай 3:3“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 14-август). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-феврал.
  6. ↑ „Уругвай ВС. Парагвай 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 4-июл). 2015-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  7. ↑ „Парагвай ВС. Ямайка 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 16-июн). 2015-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  8. ↑ „Аргентина ВС. Парагвай 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 13-июн). 2015-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  9. ↑ „Аргентина ВС. Парагвай 6:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 30-июн). 2015-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  10. ↑ „Коста-Рика ВС. Парагвай 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 4-июн). 2016-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  11. ↑ „США ВС. Парагвай 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 12-июн). 2016-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  12. ↑ „Колумбия ВС. Парагвай 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 8-июн). 2016-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.