Мичаэл Ричард Пенcе (талаффузи: Майкл Ричард Пенс; 7-июн 1959-йил) – АҚСҲлик юрист, сиёсатчи, 2017-йил 20-январдан АҚСҲ вице-президенти. 2013-2017-йилларда Индиана штати губернатори. 2001-2013-йилларда Сенат аъзоси[1][2].

Мике Пенcе
АҚСҲ вице-президенти
Мансаб даври
2017-йил 20-январдан – 2021-йил 20-январгача
Президент Доналд Трумп
Ўтмишдоши Жоэ Биден
Вориси Камала Ҳаррис
Индиана штати губернатори
Мансаб даври
2013-йил 14-январдан – 2017-йил 9-январгача
Ўтмишдоши Митч Даниэлс
Вориси Эриc Ҳолcомб
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Мичаэл Ричард Пенcе

1959-йил 7-июн (1959-06-07) (67 ёш)
Индиана
Сиёсий партияси Республикачи

2013-йилдан 2017-йилгача Индиана губернатори бўлиб ишлаган, Конгрессда штат вакили бўлган[3][4].

Ҳаёти

Мике Пенcе 1959-йил 7-июн куни Индиана штатининг Колумбус шаҳрида туғилган. Ўша пайтда бир қатор ёқилғи қуйиш шохобчаларига эга бўлган Энн Жейн (ники Коули) ва Эдвард Жозеф Пенснинг олти фарзандидан биридир[5]. Унинг отаси Корея уруши пайтида АҚШ армиясида хизмат қилган. 1953-йилда бронза юлдузи билан тақдирланган. Келиб чиқиши бўйича унинг отаси немис, онаси ирланд эди. Унинг отаси томонидан бобоси Эдwард Чикаго фонд биржасида ишлаган[6].

1977-йилда Колумбус Шимолий ўрта мактабини тамомлаган[7]. 1981-йилда Ганновер коллежида тарих бўйича бакалавр даражасини ва 1986-йилда Индиана университети қошидаги МакКинни юридик мактабида ҳуқуқшунослик доктори даражасини олди[8]. Ганноверни тугатгандан сўнг, 1981-йилдан 1983-йилгача коллежга қабул қилиш бўйича маслаҳатчи бўлган[9].

Болалигида ва ёшлигида католик бўлган[10]. 1976-йилдан Демократик партиянинг аъзоси. 1980-йилги президентлик сайловларида Жимми Картерга овоз берган. Унинг сўзларига кўра, Жон Кеннеди, Мартин Лютер Кинг каби сиёсий арбоблар унинг фаолиятининг ғоявий илҳомлантирувчиларига айланишган[9]. Пенс коллежда ўқиб юрганида, онасини хафа қилиб, католик черковини тарк этиб, евангелчи бўлди. Унинг сиёсий қарашлари ўнгга силжий бошлади. Шу пайтдан бошлаб, Пенс „Роналд Рейганнинг соғлом фикрли консерватизми“ ғояси билан танишишни бошлади[11].

1986-йилда ҳуқуқшунослик факултетини тамомлагандан сўнг, Пенcе адвокат бўлиб ишлаган. 1988-йилда Индиана штатидан Конгресс сайловида Филипп Шарпга ютқазди. 1990-йилда Шарп билан тўқнаш келган. Бутунлай сайлов кампаниясига эътибор қаратиш учун бир муддат адвокатлик фаолиятини тарк этишга мажбур бўлди ва яна мағлуб бўлди[12].

2000-йилда АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига номзод бўлишга ҳаракат қила бошлади. Индиана 2-округида (2002-йилдан бери Индиана 6-округида) ғолиб чиқди[13].

Кейинги тўртта сайловда қайта сайланди. 2006, 2008 ва 2010-йилларда демократ Баррй Wалесни мағлуб этган[14].

Пенс партия раҳбариятида кўтарила бошлади ва 2005 йилдан 2007 йилгача Консерватив палатадаги республикачилар гуруҳи вакили бўлган Республика тадқиқот қўмитаси раиси лавозимида ишлади. 2006 йилнинг ноябрида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида Республикачилар партияси (озчилик етакчиси) етакчиси лавозимига номзодини қўйишини эълон қилди. Агар сайланса, 1994-йилги Республика инқилобининг „қадриятларини жонлантирмоқчи“ эди. Бироқ Огаё штатидан Жон Бейнерга ютқазди, Бейнер 168, Пенcе 27 овоз тўплади.

2009-йил январ ойида Мике Республикачилар конференсияси раиси этиб сайланди ва озчиликлар етакчиси Жон Бейнер, Вакиллар палатаси республикачилар етакчиси Эрик Кантордан кейин Республикачилар партиясининг учинчи етакчисига айланди[15]. 1981-йилдан бери Вакиллар палатасида етакчилик лавозимини эгаллаган Индиана штатидан биринчи вакил бўлди. Пенcенинг ўн икки йиллик бошқаруви давомида 90 та қонун лойиҳаси ва резолюцияси киритилди[16]. У қуйидаги комиссияларда ишлаган: 107-Конгресс (2001–2003): қишлоқ хўжалиги, адлия, кичик бизнес; 108-Конгресс (2003–2005): қишлоқ хўжалиги, ташқи алоқалар, суд ишлари; 109-Конгресс (2005–2007): қишлоқ хўжалиги, ташқи алоқалар, суд ишлари; 110-Конгресс (2007–2009): ташқи ишлар, суд тизими; 111-Конгресс (2009–2011): ташқи ишлар; 112-Конгресс (2011-2013): ташқи ишлар, суд жараёнлари.

2008-йилда Эсқуире журнали Пенсни Конгресснинг энг яхши ўн нафар аъзоси қаторига киритди[17]. Пенс 2008-йилда ва 2012-йилда республикачилардан президентликка номзод бўлиши мумкинлиги ҳақида айтилган эди. 2010-йилда Индиана штатининг амалдаги демократ сенатори Эван Байга қарши курашга таклиф қилинган, бироқ Майк пойгада қатнашмасликка қарор қилган[18].

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Републиc фром Cолумбус, Индиана · Паге 1“. Қаралди: 17-ноябр 2016-йил.
  2. ↑ „Wеддинг Беллс Ринг Оут Фор 3 С. Сиде Cоуплес“. Чиcаго Даилй Трибуне (5-апрел 1956-йил). 2013-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-июн.
  3. ↑ Гроппе, Мауреэн. „У.С. Реп. Мике Пенcе оф Индиана то гет Ҳоусе ГОПʻс Но. 3 леадершип жоб“ (19-ноябр 2008-йил). 29-январ 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-ноябр 2008-йил.
  4. ↑ Ҳулсе, Cарл. „Мике Пенcе Эмергинг ас а Cоммандинг Фигуре ин Трумп Администратион“ (11-ноябр 2016-йил). Қаралди: 14-январ 2018-йил.
  5. ↑ „Мике Пенcе: Эверйтҳинг Ёу Неэд то Кноw“ (эн). 2020-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
  6. ↑ „Мике Пенcе ҳас а деэп аффеcтион фор Иреланд. Ит'с нот cомплетелй реcипроcатед“ (эн). 2020-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
  7. ↑ „Мике Пенcе’с Жоурней: Cатҳолиc Демоcрат то Эвангелиcал Републиcан“ (эн). 2016-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
  8. ↑ „Стар оф тҳе Ригҳт Лосес Ҳис Басе ат тҳе Бордер“ (эн). 2020-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Трумп'с ВП: 11 тҳингс то кноw абоут Мике Пенcе“ (эн). 2020-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  10. ↑ „Эдwард Жосепҳ Пенcе, Жр.“. гени.cом.
  11. ↑ „Мике Пенcе эхплаинс ҳоw Роналд Реаган маде ҳим а Републиcан“ (эн). 2016-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  12. ↑ Cуэтара, Инес Де Ла „Мике Пенcе: Эверйтҳинг Ёу Неэд то Кноw“. АБC Неwс (14-июл 2016-йил). Қаралди: 15-июл 2016-йил.
  13. ↑ „2006 Индиана Элеcтион Репорт“ (эн). 2020-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  14. ↑ „2010 Индиана Элеcтион Репорт“ (эн). 2019-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  15. ↑ „Боэҳнер элеcтед ас Републиcан леадер“ (эн). 2017-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  16. ↑ „Мике Пенcе: А Cонсервативе Проудлй Оут оф Сйнc Wитҳ Ҳис Тимес“ (эн). 2019-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  17. ↑ „Тҳе 10 Бест Мемберс оф Cонгресс: Техт Онлй Версион“ (эн). 2018-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  18. ↑ „Ис Пенcе инспиред?“ (эн). 2013-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.

Ҳаволалар