Микен, Микени — Арголида (Жанубий Греция)даги қадимги шаҳар. Эгей маданиятининг йирик маркази. Милоддан аввалги 3–минг йилликда манзилгоҳ. ХВИИ асрдан ахейлар давлатларидан бирининг пойтахти. Равнақ топган даври милоддан аввалги 1400—1200-йилларга тўғри келади. Милоддан аввалги 1200-йилда ёнғиндан ҳаробага айланган. Қазишмалар (1876-йилдан) натижасида сарой, дахмалар, улкан деворлар, ҳунармандлар уйлари ва бошқа очилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил