Mikozlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Микозлар (юн. мйкес — замбуруғ) — одам ва ҳайвонларда паразит замбуруғлар қўзғатадиган касалликлар. М.да патоген замбуруғлар спораси ёки ми-селийттг бир қисми қулай шароитда тўқимага тушиб, унинг ичига кириб кўпаяди. Касалликнинг яширин даври бир неча кундан бир неча ойгача бўлиши мумкин. Кўпинча, тери, соч толалари, тирноқ шикастланади — дерматомикозлар (трихофития, микроспория, эпидермофития ва бошқалар); ўпка жароҳатланганда — кандидоз, бластомикоз, моғорли микозлар; шиллиқ қаватлар шикастланганда — кандидоз, риноспоридоз; лимфоидмакрофагал тизим, ички аъзолар жароҳатланганда — гистоплазмоз, лимфа безларида ва терида — споротрихоз касалликлари келиб чиқади.
М.нинг пайдо бўлишида унга мойиллик муҳим аҳамиятга эга. Масалан, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар, асосан, дерматофития билан; 3—5 яшар болалар эса кўпинча кандидоз билан оғрийди. М.нинг ривожланишига гипо-ва авитаминоз, дисбактериоз, куп терлаш, хавфли ўсма, қон касалликлари, ОИТС, ўткир ва сурункали касалликлар, антибиотиклардан нотўғри фойдаланиш, шахсий гигиена кридаларига амал қилмаслик ва бошқа омиллар сабаб бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |