Mikroflora
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Микрофлора (микро... ва флора) — муайян табиий муҳит (тупроқ, сув, ҳаво, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳайвон, ўсимлик, одам организми ёки органлари)да яшайдиган микроорганизмлар мажмуи. М. термини, одатда, табиий субстратларга нисбатан қўлланади. Микроорганизмларнинг муҳитдаги сони текширилаётган модданинг маълум ҳажмини қаттиқ ёки суюқ озиқ муҳитида ўстириш ёки б. йўллар билан аниқланади. Ифлосланганлик даражасига қараб 1мл сувда 5 мингдан 100 минггача, 1 г тупроқда 2—3 млн.гача микроорганизмлар бўлиши мумкин. Одам ва ҳайвонлар териси, шиллиқ пардалари, меъдаси, ичаклари ва бошқа органлари ҳам М.нинг доимий яшаш жойи бўлиб, нормал шароитда организмга зиён етказмайди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |