Mikroklin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Микроклин (микро... ва юнонча: клино — эгиламан) — дала шпатлари гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби – К[АлСи3О8]. Таркибида бир оз калсий, барий, темир, рубидий, сезий аралашма ҳолида бўлади. Триклин син-гонияли, призматик шаклдаги кристаллар ҳосил қилади. Қўшалоклари полисинтетик ва тўрсимон. Қаттиқлиги 6— 6,5. Зичлиги 2540–2570 кг/м3. Ранги пушти, қўнғирсариқ, қизғиш-оқ, пуштиқизил, баъзан оқ, ҳаворанг-яшил (амазонит) тусда бўлади. Шишадек, садафсимон ялтироқ. Микроклин тоғжинслари (гранит, гранодиорит, пегматит, гнейс ва бошқалар) таркибий қисмларидан биридир. Микроклин шиша ва керамика саноати (чинни, фаянс, техник керамика ишлаб чиқариш)да ишлатилади. Амазонитдан зийнат тошлари сифатида фойдаланилади. Ўзбекистон ғарбидаги магматик жинслар Чатқол-Қурама регионидан фарқли кўп даражада микроклинизация жараёнига учраган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |