Микромодул (ради отехникада) — ихчам микроэлементлари (электр ва радиоэлементлари) зич жойлаштирилган радиоэлектрон аппаратуранинг ихчам модели. Юпқа пластинкалардан иборат микроэлементлар — резисторлар, конденсаторлар, яримўтказгичлар, диодлар, транзисторлар ва бошқалардан йиғилади (пластинкалар орасига зичловчи полимер компаунд қуйилади). М.нинг жавонсимон, таблеткасимон, силиндр шаклидаги, ясси хиллари бор. М. самолёт ва кеманинг радиоэлектрон аппаратларида, радиотехника асбобларида ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил