Mikrotron

Микротрон – бу сиклотронлар туркумидан келиб чиқган заррача тезлатгичи тушунчасининг бир тури бўлиб, унда тезлаштирувчи майдон катта Д шаклидаги электродлар орқали эмас, балки чизиқли тезлатгич структураси орқали қўлланади. Классик микротрон тахминан 1944 йилда Владимир Векслер томонидан ихтиро қилинган ҳисобланади.[1][2] Заррачаларнинг кинетик энергияси ҳар бир майдон ўзгаришида доимий миқдорга оширилади. Микротронлар ултрарелативистик чегарада доимий майдон частотаси ва магнит майдонда ишлаш учун мўлжалланган. Шунинг учун улар жуда енгил элементар зарралар, яъни электронлар учун жуда мосдир.
Микротронда электронларнинг ортиб бораётган импулси туфайли заррачалар йўллари ҳар бир ўтиш учун ҳар хил бўлади. Бунинг учун зарур бўлган вақт- ўтиш рақамига пропорционалдир. Секин электронлар битта электр майдон тебранишини талаб қилади, тез электронлар эса бу тебранишнинг бутун сонига кўпайтирилиши керак.
Микротронлар импулс режимида ҳам, узлуксиз режимда ҳам ишлайди. Ушбу тезлаткичларда эришилган чегаравий энергия 50-100 МеВ лар атрофида баҳоланади. Энергиянинг кейинги ошишига магнит майдонига қўйиладиган шартлар ҳалқит беради. Ҳозирги кунда мавжуд боиган микротронлар 4 дан 30 МеВ гача энергияга эга. Энергия ошиши билан микротронларда интенсивлик кескин тушади. Масалан 13 МеВ энергияли микротрон импулсда 100 мА, 30 МеВ энергияли микротронда эса атигм 0,05 мА ток беради. Одатда ўртача ок импулс қийматидан уч тартибгача камдир. Микротроннинг афзалликларига электронлар дастаси чиқишининг соддалиги, дастанинг юқори моноэнергетиклиги (фақат электростатик тезлаткичларга ён беради) ва паст энергияларда етарлича юқори интенсивлиликка эга боииши киради. Шунинг учун ҳам паст энергияларда микротрон перспектив турдаги электрон тезлаткич ҳисобланади. Ҳозирги кунда микротрон Самарқанд давлат университетида мавжуд бўлиб, унинг параметрлари қуйидагича: максимал орбиталар сони – 22; биринчи тезлатиш режимида электронлар максимал энергияси – 13 МеВ; иккинчи тезлатиш режимида – 22,5 МеВ; биринчи режимдаги ўртача ток 30 мкА гача; иккинчи режимда 20 мкА гача; Импулс токи – 20 мА; импулс токининг давомийлиги – 2,3 мкс; истеъмол қиладиган қувват – 20 кВт
Пойга майдон микротрони

Пойга майдон микротрони – бу битта электромагнит ўрнига иккита электромагнитдан фойдаланадиган каттароқ микротрон ҳисобанади. Иккала электромагнит ҳам ярим доира ҳосил бўлган ҳудудда бир хил магнит майдонни таъминлайди ва иккала магнит орасидаги заррачалар йўли тўғри бўлади. Бунинг афзалликларидан бири шундаки, тезлатгич бўшлиғи каттароқ бўлиши мумкин, бу турли хил чизиқли тезлатгич (линаc) шаклларидан фойдаланишга имкон беради ва катта магнит майдонлари бўлган минтақада ўрнатилмайди.
Иловалар
Микротронлар юқори энергияли электрон нурларини паст нурли эмиссия (радиация мувозанати йўқ) ва юқори такрорлаш тезлиги билан таъминлайди.
С-бандли микротрон прототипи энергияси 6,5 Мевдад 9-10 Мев гача оширилиши кутилмоқда бунинг натижасида қўшимча чиқиш имкониятланларига эришилиши мумкин.
Ушбу мақола Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университиэти Физика факултети талабаси Ҳасанова Шоҳиста томонидан Wикитаълим лойиҳаси доирасида инглиз тилидан таржима қилинди
Маълумотномалар
- ↑ Деҳн, М.; Ауленбачер, К.; Ҳеине, Р.; Креидел, Ҳ. -Ж.; Лудwиг-Мертин, У.; Жанкоwиак, А. (2011). „Тҳе МАМИ C аccелератор“. Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал Спеcиал Топиcс. 198-жилд. 19–47-бет. Бибcоде:2011ЭПЖСТ.198...19Д. дои:10.1140/эпжст/э2011-01481-4.
- ↑ Векслер, В.И. (1944). „А Неw Метҳод оф Аccелератинг Релативистиc Партиcлес“ (ПДФ). Докл. Акад. Наук СССР (русча). 43-жилд. 346–348-бет. 2017-05-10да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 2023-05-25.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |