Miksinalar
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Миксиналар (Мйхиниформес, Мйхини) — умуртқали ҳайвонлар туркуми (бошқа системага кўра кенжа синфи). Гавдасининг узунлиги 45—70 см дан 1 м гача. Бурун тешиги боши орқасида ҳалқум билан туташган. Оғзи ва бурун тешиклари 6—8 та мускулли мўйловлар билан ўралган. Орқа сузгичлари бўлмайди. Жабра тешиклари 1 — 15 та.Қон айланиш системаси очиқ: битта асосий ва 3 та қўшимча юраги бор. Кўзи тери билан тўсилган. 20—30 та йирик тухумларини сув остидаги нарсаларга қўяди. Ўзгаришсиз ривожланади. Тутиб олинган М. терисидан кўп миқдорда шилимшиқ модда ишлаб чиқариш туфайли қўлдан осонлик билан чиқиб кетади. М.нинг 1 оилага ва 4 уруғга мансуб 20 тури маълум. Субтропик ва мўътадил сувли денгизларда тарқалган. Европа миксинаси Баренс денгизида учрайди. Барча турлари йиртқич, тирик ва ўлик баликдар ҳамда улар тухумлари билан озиқланади. Пармага ўхшаш тилини балиқ танасига ботириб, унинг мускуллари ва ички органларини ейди. Айрим ҳудудларда балиқчиликка жиддий зиён келтиради.
Миксина[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |