Milliy til
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Миллий тил — умумий ҳудуд, иқтисодий ва маънавий бойлик билан бирга миллатни ҳам ташкил этувчи ижтимоий-тарихий категория ҳисобланади. Миллатнинг ўзаро алоқа воситаси ҳисобланган Миллий тил 2 шаклга эга: Ог'заки ва ёзма. Миллий тил қабила, эллат тилларидан фарқланади. У одатда, миллатни бирлаштириб турувчи ягона тил вазифасини бажаради. "Миллий тил" тушунчаси тилнинг яшаш шаклларига алоқадордир. У тил мавжудлигининг алоҳида тури бўлиб, мавжудликнинг бошқа тур(лар)ига (уруғ, қабила ёки эллат тилига), шунингдек бошқа Миллий тилларга қарама-қарши қўйилиши (-мас, ўзбек тилининг қозоқ тилидан фарқланиши) мумкин. Ҳар бир миллат ўз тилига эга. Баъзан бир миллат бир неча тилга эга бўлиши мумкин: белгияликлар — бир миллат, лекин франсуз ва валлон тилларида сўзлашади. Швейсарияликлар — ягона миллат, лекин улар немис, франсуз, италян ва ретороман Миллий тилларида сўзлашади. Аксинча, бир неча миллатлар бир Миллий тилдан фойдаланадилар, хусусан, АҚСҲ, Англия, Австралия ва бошқа инглизча сўзлашувчи мамлакатларда инглиз Миллий тилининг вариантлари, яъни британия инглиз, америка инглиз, австралия инглиз вариантлари қўлланади. Миллий тилнинг ҳосил бўлиши узоқ ва мураккаб жараёндир. Миллий тилнинг шаклланишидаги энг олий босқич миллий адабий тил ҳисобланади. Бироқ Миллий тил адабий тилдан фарқданиб, оғзаки нуқт ва халқ шеваларини ҳам ўз ичига олади.
Абдузуҳур Абдуазизов.[1]
Яна қ.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |