Жан Томáš „Милоš“ Форман[2] (талаффузи: Милош Форман; 1932-йил 18-феврал – 2018-йил 13-апрел) – чех миллатига мансуб америкалик кино режиссор, ссенарист, актёр ва профессор. 1968-йилда Америка Қўшма Штатларига кўчиб кетишидан олдин ўз ватани Чехословакияда шуҳрат қозонган эди. Форман ўз фаолияти давомида иккита „Осcар“ мукофоти, БАФТА мукофоти, учта „Олтин глобус“ мукофоти, „Олтин айиқ“, Сезар мукофоти ва Чехия „Шери“ мукофотларини қўлга киритган[3]. У барча даврларнинг энг буюк кино режиссорларидан бири сифатида тан олинади.

Милоš Форман

Форман (2009-йил)
Таваллуди
Жан Томáš Форман

18-феврал 1932-йил
Вафоти 13-апрел 2018-йил(2018-04-13)
(86 ёшда)
Данбурй (Cоннеcтиcут), АҚСҲ
Фуқаролиги
Касби
  • Аcтёр
  • режиссёр
  • ссенарист
  • профессор
Фаолият йиллари 1953—2011
Турмуш ўртоғи
  • Жана Брежчовá
    (турм. 1958; ажр. 1962)
  • Вěра Кřэсадловá
    (турм. 1964; ажр. 1999)
  • Мартина Збоřиловá (турм. 1999)
Болалари 4
Қариндошлари
Имзоси

Форман Чехословакия янги тўлқинининг муҳим намояндаси эди. Кино тадқиқотчилари ва Чехословакия расмий доиралари унинг 1967-йилда суратга олинган „инглизча: Тҳе Фиремен'с Балл“ филмини Шарқий Европа коммунизмига қарши ўткир ҳажвия сифатида талқин қилдилар. Филм дастлаб унинг ватанидаги кинотеатрларда Прага баҳорининг ислоҳотчилик руҳидаги муҳитида намойиш этилган. Бироқ, 1968-йилда Варшава шартномаси мамлакатларининг босқинидан кейин, коммунистик ҳукумат томонидан тақиқлаб қўйилган[4]. Натижада, Форман Чехословакияни тарк этишга мажбур бўлиб, АҚШга кўчиб ўтган ва у ерда филм яратиш фаолиятини давом эттирган[5].

У психологик драма „Какку уяси узра парвоз“ (1975) ва биографик драма „Амадеус“ (1984) кинолари учун энг яхши режиссёр сифатида иккита Академия мукофотига сазовор бўлган. Шу даврда у яна „Блаcк Петер“ (1964), „Ловес оф а Блонде“ (1965), „Ҳаир“ (1979), „Рагтиме“ (1981), „Валмонт“ (1989), „Тҳе Пеопле вс. Ларрй Флйнт“ (1996) ва „Ман он тҳе Моон“ (1999) каби машҳур ва эътирофга лойиқ филмларни ҳам суратга олган.

Манбалар

  1. ↑ „Формановá: З дěдовýч филмů мáм нежрадšи Пřэлет над кукаččíм ҳнíздем“. иДНЕС.cз (2018-йил 1-июн). Қаралди: 2021-йил 15-январ.
  2. ↑ „Сай Ҳоw: Ф“. Натионал Либрарй Сервиcе фор тҳе Блинд анд Пҳйсиcаллй Ҳандиcаппед. Қаралди: 2019-йил 23-феврал.
  3. ↑ Лист оф Милос Форман номинатионс (Wайбаcк Мачине сайтида 11 Жануарй 2012 санасида архивланган). Аwардсдатабасе.осcарс.орг (29 Жануарй 2010). Ретриэвед он 23 Жуне 2011.
  4. ↑ Ҳоберман, Ж. „Тҳе Фиремен'с Балл“ (эн). Тҳе Cритерион Cоллеcтион. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
  5. ↑ „Милос Форман'с Филммакер Пал Реcаллс Тҳеир Драматиc Cзеч Эсcапе“. Вариэтй (2018-йил 27-июн). Қаралди: 2023-йил 19-июл.

Адабиётлар

Ҳаволалар