Milonit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Милонит (юн. мйлон — тегирмон) — майдаланган ва майда кукунга айланган тоғ жинси: тоғ массаларининг тектоник узилмалар юзаси бўйлаб ҳаракатланиши натижасида ҳосил бўлади. Вужудга келган кучли босим шароитида тоғ жинслари (гранит, гнейслар, кристалли сланецлар, кварситлар ва ҳоказо) чанг ҳолатига қадар майдаланади ва айни вақтда зичланади. Милонитланиш катаклаз (минералларнинг тоғ жинси ичида деформация натижасида майдаланиши)дан тоғ жинсининг жуда ҳам кичик микроскопик зарра ўлчамигача майдаланиши билан фарқ қилади. М. Тянииан ва Урал тоғларидаги йирик регионал сурилмалар бўйлаб учрайди. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |