Милтон Фриэдман (2004)

Милтон Фридмен (Фридман; 1912.31.7, Ню Ёрк) — америкалик иқтисодчи, иқтисодий назарияда Чикаго мактабининг етакчи вакили. Ратгерс университетини тугатган (1932). Фалсафа (1946) ва ҳуқуқ (1968) доктори. Чикагодаги университетда иқтисодиёт профессор (1948-йилдан). 1971—74 йилларда АҚСҲ президенти Р. Никсоннннт иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси. Асосий илмий ишлари пул муомаласи назарияси ва амалиёти масалаларига бағишланган. Ф. макроиқтисодиётда монетаризм йўналиши асосчиси, миллий даромаднинг монетар назариясини ва АҚШнинг деярли 100 йиллик пул муомаласи тарихини ўрганиб пулнинг миқдорий назариясини асослаб берган. Кейнсчшшкка қарши бўлган Ф. тадбиркорлик эркинлиги, бозор механизмларининг ўзи давлат иқтисодиётга фаол аралашмаган ҳолларда ҳам такрор ишлаб чиқаришнинг ўз меъёрида боришини таъминлайди деб қараган. Ф. нуктаи назарига кўра, давлатнинг вазифаси муомаладаги пул миқдори ўсишини тартибга солиш билан чегараланиши лозим[1].

Асосий асарлари

  • "Инфляцияни бартараф этишда солиққа тортиш", 1943;
  • "Позитив иқтисодий назария очерклари", 1953;
  • "Истеъмол функсиялари назарияси", 1957;
  • "Нархлар назарияси", 1962;
  • "Америка Қўшма Штатларида пул муомаласи тарихи, 1867—1960-йиллар", 1963;
  • "Инфляция сабаблари ва оқибатлари", 1963.

Мукофотлари

Манбалар