Milton Jon
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Жон Милтон (1608-йил, 12-сентябр -Лондон — 1674-йил, 11-август) — инглиз шоири, публицист, сиёсий арбоб. Кембриж университетини тугатган (1632). Асарларини инглиз, италян ва лотин тилларида ёзган. Илк асарлари — "Шекспирга" шеъри (1630), "Хушчақчақ" ва "Хаёлчан" деб номланган қўшалоқ асари (1632), "Қомус" драматик достони (1634), "Люсидас" марсияси (1632). Милтон 1638—39 йилларда Франсия ва Италияга саёҳат қилган. 1640-йилдан Англия буржуа инқилоби ғояларини қўллаб-қувватлаган. "Ареопагитика" (1644) рисоласида матбуот эркинлигини ёқлаб чиққан. 1649—52 йилларда буржуа инқилоби арбоби О.Каромвелнинг халқаро давлат ёзишмаларини олиб борган. "Санамкуш" (1649), "Инглиз халқини ҳимоя қилиш" (1650, 1654) ва бошқа асарларида халқнинг мустабид ҳукмдорларни йўқ қилиш ҳуқуқи борлигини таъкидлайди. Стюартлар сулоласи қайта тиклангандан кейин машаққатли ҳаётга гирифтор бўлган шоир ўзининг машҳур асарлари — "Йўқотилган жаннат" (1667), "Топилган жаннат" (1671) достонларини яратади. Достонлар мазмуни "Инжил"дан олинган бўлсада, диний мазмун орқали даврнинг долзарб масалаларини —халқ оммасининг монархия ва зулмнинг барча шаклларига қарши норозилигини акс эттирган. Сўнгги асари — "Исёнкор Самсон" температурагедиясида Англия буржуа инқилоби ва М. дунёқарашига хос бўлган қарамақаршиликлар ўз ифодасини топган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |