Миманса (санскритча — тадқиқ қилмоқ) — қад. ҳинд фалсафий мактабларидан бири. Милоддан аввалги ИВ—ИИ асрларда пайдо бўлган. Асосчиси "Миманса-Сутра" асарининг муаллифи Жайминий. М. вакиллари ташқи оламнинг реаллигини тан олишган, унинг бирданбир исботи — сезги аъзоларимиз орқали моддий оламни ҳис этишдир, деб биладилар. Улар фикрича, оламдаги ҳамма нарса ўзаро алоқадорликда, жон абадий, чексиз субстансия бўлиб, доимо тана билан бўлади. Жон тана билан бирга ўлмайди, бир танадан иккинчи танага ўтади. Оламни билишда ҳиссий билишга эътибор берганлар. Ведаларнинг муқаддаслигини тан олганлар. Барча мавжуд нарсалар билим манбаидир. М. ке-йинги давр фалсафаси ривожига ҳисса қўшган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил