Mina
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мина (франс. мине) — И) портловчи модда заряди. Бошқариладиган (сим, радио орқали портлатиладиган) ва бошқарилмайдиган (бевосита таъсир натижасида портлайдиган) турлари бор. Тузилиши ва вазифасига кўра, денгиз миналари, танкка қарши мина, пиёдага қарши мина, транспортга қарши мина, объектларни портлатувчи мина, мина-тузоқ ва махсус (ер ости конлари, бурғилаш қудуқларида қўйиладиган) минага бўлинади. Танкка қарши (портловчи моддасининг оғирлиги 5000–7000 гр) ва пиёдага қарши (портловчи моддасининг оғирлиги 75—200 г) миналар босим кучи ёки тортиш кучи таъсирида портлайди. Транспортга қарши мина йўлларга қўйилиб, устидан транспортлар юриб ўтаётганда портлайди. Объектни портлатувчи миналардан турли иншо-отларга шикает етказишда фойдаланилади. Мина-тузоқ ва махсус мина кишида қизиқиш уйғотадиган ҳар хил буюм, қурол-яроғ, озиқ-овқат ва бошқаларларга беркитиб қўйилади; 2) миномётлардан отиладиган юпқа деворли снарядлар. Осколкали, фугас, фугас-осколкали, тутун тарқатувчи, ёндирувчи, ёритувчи ҳамда ўқув-машқ хилларга бўлинади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |