Minas Tirit
| Минас Тирит | |
|---|---|
| Тури | Мустаҳкамланган шаҳар; Гондор пойтахти |
| Ҳукмдор | Қироллар ва Гондор бошқарувчилари |
| Муҳим жойлар | Қалъа, Буюк дарвоза, Ратҳ Дíнен, Эктелион минораси, Оқ дарахт |
| Жойлашуви | Гондор |
| Мавжуд даври | Андоза:МЕ-дате-йилда қурилган |
| Асосчиси | Анáрион |
Минас Тирит — Ж. Р. Р. Толкиэннинг „Узуклар ҳукмдори“ фентези романидаги [Гондор]] давлати пойтахти. У тоғ ёнбағрида қурилган, етти деворли қалъа-шаҳар. Энг юқори терраси тахминан 700 фут баландликда жойлашган. Еттинчи қаватда қалъа мавжуд. Унинг тепасида эса тахт зали жойлашган 300 фут баландликдаги Эктелион минораси қад кўтарган.
Олимлар Толкиэннинг фентези асарлари ва мактубларидаги турли ишораларга таяниб, Минас Тиритни бир нечта турли тарихий ёки афсонавий шаҳарлар, жумладан, Троя, Рим, Равенна ва Константинопол билан тенглаштиришга ҳаракат қилишган.
Петер Жаcксоннинг „Узуклар ҳукмдори“ филмига мослаштирилган вариантида Минас Тиритга Византия империяси шаҳарларининг қиёфаси берилган бўлса, унинг етти поғонали шакли Франсиядаги сув кўтарилиши пайтида оролга айланадиган Монт Саинт-Мичел аббатлигидан олинган. Толкиэн асарларининг иллюстраторлари, жумладан, Алан Леэ, Жоҳн Ҳоwе, Жеф Муррай ва Тед Насмитҳларнинг барчаси ушбу шаҳарнинг реалистик суратларини яратишган.