Mingechaur GES
Мингачевир тўғони (Мингачевир гидроэлектр стансияси) — Озарбайжоннинг Мингечаур шаҳри шимолида, Кура дарёсида жойлашган тупроқ то'лдирилган тўғондир. У бир нечта мақсадга хизмат қилади, жумладан, гидроэлектр энергия ишлаб чиқариш ҳамда суғориш учун сув захирасини тўплаш[1]. Тўғон ортида ҳосил бўлган Мингечаур сув омбори Юқори Қорабоғ ва Юқори Ширвон каналларини сув билан та’минлайди; бу каналлар мамлакатдаги тахминан 1,000,000 га (2,500,000 акр) қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришга ёрдам беради. Унинг олтита Франcис турбинаси-генераторлари 2000-йилда та’мирланган ёки 70 мегаwатт (94,000 ҳп) қувватли агрегатлар билан алмаштирилган[2]. Мингечаур сув омборининг сиғими 15.730 cубиc километре (12,753,000 аcре⋅фт) бўлиб, у 605 км2 (234 кв ми) майдонни қамраб олади. Тўғон узунлиги 1,550 метр (5,090 фт), эни 16 метр (52 фт) ва баландлиги 80 м (260 фт)[3]. У Жанубий Кавказдаги энг йирик гидроэлектр стансия ҳисобланади.
| Мингачевир тўғони | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Озарбайжон |
| Манзил | Мингечаур |
| Координаталар | 40°47′24″Н 47°1′42″Э / 40.79000°Н 47.02833°Э |
| Мақсад | Энергия ишлаб чиқариш, суғориш |
| Ҳолат | Фойдаланилмоқда |
| Қурилиш бошланди | 1945 |
| Очилиш сана | 10-январ, 1954-йил |
| Тўғон ва сув ўтказгичлар | |
| Тўғон тури | Тўлдирма, тупроқ тўғони |
| Импоундс | Кура дарёси |
| Узунлик | 1,550 метр (5,090 фт) |
| сув омбори | |
| яратади | Мингачевир сув омбори |
| Умумий сиғими | 15.730 cубиc километре (3.774 cу ми) |
| Фаол сиғими | 9 cубиc километре (2.2 cу ми) |
| Сирт ҳудуди | 605 сқуаре километре (234 кв ми) |
| Максимал узунлик | 70 километр (43 ми) |
Тарихи
Стансия қурилиши 1945-йилда бошланган, биринчи гидроагрегат 1953-йилда ишга туширилган. Асосий турбиналар дастлаб Манчжурия ҳудудида (ҳозирги Шимолий-Шарқий Хитой) жойлашган Фенгман гидроэлектр стансиясида ўрнатилган япон ишлаб чиқаришидаги ускуналар бўлиб, 1945-йилда Манчжурия босқини вақтида Қизил Армия томонидан қўлга киритилган[4]. 1954-йилда стансия тўлиқ қувватда ишга туширилган.
Мингачевир гидроэлектр стансияси қурилиши ва ўрнатилиши сабабли Озарбайжоннинг турли ҳудудларидан кўплаб одамлар бу ерга келган. Умуман олганда, стансия қурилишида 20 000 киши қатнашган. 1940-йилларнинг охирларида ўрнатиш ишларига тахминан 10 000 нафар немис ҳарбий асирлари ҳам жалб этилган[5].
2018-йил 27-феврал куни Президент Алиев реконструксиядан сўнг Мингачевир гидроэлектр стансиясини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Реконструксия доирасида стансиянинг барча гидрогенератор ва гидротурбиналари янгиларига алмаштирилди. Натижада стансиянинг ишлаб чиқариш қуввати 284 МWдан 424 МWгача оширилди[5].
Техник кўрсаткичлар
Мингачевир ГЕС қуввати 359 МW бўлиб, у 6 та гидроагрегатдан иборат. Ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 миллиард кВт·соатни ташкил этади.
Сув ўтказиш мажмуасига 3 та тешикка эга бетон тўғон (кенглиги 30 м бўлган очиқ канал), 6 та тешикдан иборат босимли сув қувурларига сув олувчи иншоот (узунлиги 66 м), тупроқ тўғони (узунлиги 1550 м, баландлиги 80 м) ҳамда Юқори Қорабоғ ва Юқори Ширвон каналига сув олувчи 1 тешикли қурилма киради[6].
Манбалар
- ↑ „Энергй продуcтион“. Азеренержи. 2015-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-март.
- ↑ „Ҳйдроэлеcтриc Планц ин тҳе CИС - отҳер cоунтриэс“. ИндустCардс. 2009-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-март.
- ↑ „Азеренержи Ҳйдропоwер Оптимизатион Прожеcт“. Унитед Натионс CДМ. Қаралди: 2015-йил 12-март.[сайт ишламайди]
- ↑ Саутин, Евген (2020-10-28). Чина'с Ласт Wарлорд: Гао Ганг анд Тҳе Нортҳеаст Пеопле'с Говернмент (1948-1954) (ПҳД тҳесис) (инглизча). Университй оф Cамбридге.
- ↑ 5,0 5,1 Оффиcиал wеб-сите оф Пресидент оф Азербаижан Републиc „Илҳам Алиев лаунчед неwлй-реноватед Мингачевир Ҳйдроэлеcтриc Поwер Статион“ (эн). эн.пресидент.аз. 2018-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 30-июн.
- ↑ „Мингачевир Дам“ (аз). 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 30-июн.