Минимализм (инглизча: Минимал Арт — минимал санъат ) — ижодий йўналиш. 1950—60-йилларда Шарқ (айниқса, дзенбуддизм) фалсафаси таъсири остида АҚСҲ санъатида юзага келган. Рассомлардан К. Андре, Д. Жадс, Р. Моррис, Т. Смит, Ф. Стелла ва бошқа, мусиқада (Стасис — ҳолат, Сйстематиc мусиc — тартибли мусиқа номи билан) С. Райх, Т. Райли, М. Янг, Ф. Глесс, Ж. Адамс ва бошқа ижодида ривож топган. "Минимум воситалари билан максимум натижаларга эришиш" М.нинг асосий мезони бўлиб, санъатнинг турли кўриниш (рангтасвир, наср, назм, кино, мусиқа)ларида, маданий ҳаётнинг турли жабҳа (мода, дизайн ва бошқалар)ларида ўз аксини топган. Кино усталаридан Ж. М. Штрауб (Германия), К. Дреер (Дания), Р. Брессон (Франсия), ёзувчи ва шоирлардан А. Вознесенский, Ю. Бондарев шу услубда ижод қилган. М.га медитация (ўйларга чўмиб хаёл суриш), сеҳрли, турғун ҳолатлар хос. Ўзбекистон композиторларидан Д. Сайдаминова, Д. Янов-Яновский, П. Медюлянова, А. Ким, Н. Ғиёсов ва бошқа М. услубига мурожаат қилган.

Аида Габитова.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил