Япониядаги бир минимаркет ичкариси.

Минимаркет ёки мини-маркет (лот. мини — „кичик“ ва ингл. маркет — „бозор“) кичик дўкон бўлиб, унда озиқ-овқат маҳсулотлари, енгил таом, қандолат, шахсий гигиена маҳсулотлари, ичимлик, тамаки каби кундалик моллар сотилади. Одатда минимаркетларда пул ўтказиш (масалан, Пайнет) хизмати ҳам кўрсатилади. Маҳаллий қонунчиликда рухсат берилган бўлса, спиртли ичимликлар ҳам сотилиши мумкин. Минимаркетда улгуржи сотув амалга оширилмаслиги билан супермаркет ва бозордан фарқ қилади.

Минимаркет автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ёки бекат қисми бўлиши, ёки алоҳида туриши мумкин. Минимаркетдаги маҳсулотлар нархи бозор ва супермаркетникидан баланд бўлиши одатий ҳолдир, чунки минимаркет шу жойларда улгуржи мол олиб, устама нарх билан сотади. Бу қўшимча қиймат эвазига минимаркетнинг аҳолига нисбатан яқинроқлиги, кўп жойларда учраши каби қулайликлари мавжуд.

Манбалар

Ҳаволалар