Минорат (лотинча: Минор — кичик) — кўчмас мулкни мерос қолдириш тизими. Бунга кўра вафот этган кимсанинг мол-мулки энг кичик ўғил ёки аксарият кичик қизга қолади. Бу тартибда мерос қолдириш қад. ҳинд ҳуқуқий тўпламлари, ўрта асрдаги ҳуқуқий ҳужжатларда қайд қилинган. М. маёратнинг акси бўлиб, асосан, деҳқонлар муҳитида ва кўпроқ аҳолининг ўрта ҳол табақалари орасида учрайдиган ворислик тизимидир. ХИХ асрнинг бошларида Россия қонунида, агар кичик ўғил отаси билан турса, у уй-жой ва бошқа мулкларга меросхўр бўлган.

М. ворислик тартиби, мамлакатимизда ҳам аввалдан мавжуд бўлиб, ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Буни биз деярли барча ўзбек хонадонлари мисолида кўришимиз мумкин. Масалан, халқимиз одатига биноан, ота-она кўпинча кичик ўғил билан яшайдилар ва улар ўз мол-мулкларини кенжа фарзандга қолдирадилар. М. ҳозирда Жан.-Шарқий, Шарқий Осиё мамлакатларида (оилавий муносабатда матриархат қолдиклари кучли сақланиб қолган халқларда) учраб туради.

Заҳро Бегматова.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил