Минтайлар (Тҳерагра) — трескасимонлар оиласига мансуб балиқлар уруғи. Узунлиги 40—55 см, вазни 1,5 кг гача, танаси чўзиқ, орқа сузгичлари 3 та, анал сузгичлари 2 та, дум сузгичи қисман 2 бўлакка бўлинган. Узоқ Шарқ минтайи Тинч океаннинг шим. қисмидаги Беринг бўғозидан бошлаб Кореяга ва Шимолий Калифорниягача бўлган денгизларда 500–700 м чуқурликда яшайди. 3—4 йилда жинсий вояга етади. Баҳорда Корея, Сахалин, Камчатка соҳиллари яқинида увилдириқ ташлайди. Икраси майда ва пелагик бўлади. Қисқичбақасимонлар ва майда балиқлар билан озиқланади. Кўпсонли, кўплаб овланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил