Миофибриллар (мио... ва лот. Фибрилла — толача, ипча) — мускул тўқималари ҳужайраларининг ситоплазмасида жойлашган қисқарувчи иплар. Силлиқ, кўндалангтарғил ва юрак мускули М.и фарқланади. Кўндалангтарғил мускул М.и кўпроқўрганилган. М.нинг асосий қисмини жуда ингичка оқсил иплари — миофиламентлар ёкипротофи брил л ар ташкил этади. М. мускул толасининг ўзига параллел равишда бир учидан иккинчи учига давом этувчи туташ толалар дастасини ҳосил қилади. М.да тропомиозин В ва тропомиозин А ёки парамиозин, шунингдек, а ва р- актимин, тропонин каби оқсиллар ҳам бор. Ҳар бир миофибрилл кимёвий таркиби ва оптик хоссалари ҳар хил бўлган дисклардан ташкил топган (яна қаранг Мускул кисқариши). [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил