Miozin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Миозин — мускул толалари (миофибриллар)нинг асосий оқсили. Мускул оқсилининг 40—60%ини ташкил этади. Глобулинларга киради. М. миофибрилларнинг бошқа оқсили — актин билан бирикканда мускуллар қисқариш системасининг асосий структур элементи — актомиозин ҳосил бўлади. М.нинг муҳим хоссаларидан яна бири аденозинтрифосфат кислота (АТФ)ни парчалаб юборишидир. Айни вақтда бир талай энергия вужудга келади ва М. актин билан бирикиб, мускулнинг қисқаришини таъминлайди. Протеолитик ферментлар таъсирида М. оғир меромизоин ва енгил меромиозинга парчаланади. М.га ўхшаш оқсиллар хивчинлилар, киприклилар ва бошқа кўпгина содда ҳайвонлар ҳамда бактериялар, ҳайвонлар сперматозоидлари ва баъзи ўсимликларда топилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |