Миозит (қадимги юнонча: μυς, мōос „мушак“ + лотинча: -итис — яллиғланиш маъносини билдирувчи қўшимча) — турли хил келиб чиқишга эга бўлган, турли аломатлар ва кечиши турлича бўлган скелет мушакларининг яллиғланишли шикастланиши сифатида тавсифланган касалликларнинг умумий номи.

Миозит
КХК-10 М60
КХК-9 729.1
ОМИМ 160750
МедлинеПлус 001245

Миозит таъсирланган мушаклар соҳасида маҳаллий оғриқлар билан тавсифланади, унинг интенсивлиги вақт ўтиши билан ортади. Оғриқ, таъсирланган мушакларнинг қисқаришига олиб келадиган ҳаракатлар билан яъни мускуллар тортишиши, шунингдек, уларнинг палпацияси билан сезиларли даражада ошади. Мушакларнинг ҳимоя реаксияси сабабли вақт ўтиши билан бўғинларда ҳаракатланишнинг чекланиши юз беради. Оғриқ ва ҳаракатни чеклаш туфайли мушакларнинг кучсизлиги аста-секин ўсиб боради, бу жараён таъсирланган мушакларнинг атрофиясигача давом этади. Миозитнинг ҳар қандай шаклида паренхима ва интерстициал тўқималар бир вақтнинг ўзида жараёнда у ёки бу даражада иштирок этади. [1]

Миозит турлари

Ҳозирги вақтда миозитнинг умумий қабул қилинган таснифи мавжуд бўлиб, касалликнинг келиб чиқиши ва унинг кечишига кўра, ўз навбатида, миозитнинг асосий турлари касалликнинг турли тоифалари белгиларини бирлаштирган ҳолда кичик ва аралаш турларга бўлинади. Яллиғланиш ўзгаришларининг табиатига кўра: йирингли, паренхиматоз, интерстициал, фиброз. Клиник табиатига кўра: ўткир ва сурункали. Этиологик белгиларга кўра: травматик, ревматик ва юқумли миозит. Миозит шунингдек, турли патогенезли қуйидаги касалликларни ўз ичига олади: полимиозит, дерматомиозит, нейромиозит, полифибромиозит, оссификанс миозит .

Турли мамлакатларда ва турли илмий манбаларда таснифлар фарқ қилиши мумкин, чунки маълум бир касалликнинг маълум бир гуруҳга тегишлилиги баъзида мунозарали, шу жумладан кам ўрганилган касалликда бу каби баҳсли ҳолатлар кўп учраб туради.

Этиологияси

Миозит скелет мушакларига таъсир қилувчи аутоиммун жараёнлар натижасида юзага келади.

Миозитнинг сабаблари:

  • инфекциялар (грипп, тонзиллит, ревматизм ва бошқалар);
  • травмалар;
  • ҳаддан ташқари совуқ қотиш ёки мушакларнинг кучланиши;
  • сузиш пайтида мушакларнинг кучли тортишиши;
  • ноқулай ёки нотўғри ҳолатда узоқ вақт ишлаганда;
  • мушак паразитлари таъсирида;
  • тананинг интоксикацияси яъни заҳарланиши(гиёҳванд моддалар, спиртли ичимликлар таъсирида).

Орқа миянинг қуйидаги касалликлари мушакларнинг яллиғланишига олиб келади:

  • остеохондроз ;
  • интервертебрал чурра ;
  • артроз .

Миозит инсоннинг умумий руҳий стресси билан боғлиқ сабабларга кўра пайдо бўлиши ҳам мумкин. Стресс тананинг ҳимоя реакцияларини, шу жумладан мушакларнинг кучланишига ҳам бевосита таъсир этади.

Клиникаси

Миозитнинг асосий клиник белгилари мускулларнинг маҳаллий оғриғидир. Унинг интенсивлиги мушакларга босим ўтказиш ёки ҳаракат пайтида кучаяди, бу таъсирланган мушакларда ҳимоя кучланишини келтириб чиқаради ва бу ҳаракатни аста-секин чекланишига сабаб бўлади. Баъзи ҳолларда зарарланган соҳада терининг инфилтрацияси ва гиперемияси кузатилади. Миозит билан таъсирланган мушаклардаги оғриқ нафақат ҳаракатланаётганда, балки дам олишда, кечаси, об-ҳаво ўзгарганда ҳам кучаяди.

Касалликнинг кучайиши билан мушаклар кучсизлиги кортади. Бемор одатдаги уй ишларини бажаришда қийналади. Шахсий эҳтиёжлари учун ҳам ҳаракатланиши қийинлашади. Натижада скелет мушакларининг қисман ёки тўлиқ атрофияси ривожланади.

Тананаинг маълум қисмларидаги силлиқ толалаи мушакларда миозит юз берганда жиддий хавф юзага келиши мумкин. Масалан, сервикал миозит билан яллиғланиш ўша соҳадаги ички органлар мускулларига таъсир этиши мумкин. Шу сабабли, овқатни ютиш қийинлашиб, йўтал пайдо бўлади. Нафас олиш мушаклари жараёнда иштирок эца, нафас қисилиши пайдо бўлади.

Даволаш

Жараённинг оғирлигига ва касалликнинг босқичига қараб даволанишга ёндашув индивидуал ва ўзига хосдир. Физиотерапиянинг баъзи усуллари тўлиқ тикланиш учун етарли эмас. Маҳаллий даволанишда қуйидаги препаратлар тавсия этилади: диклофенак ёки кетопрофенни ўз ичига олган оғриқни локализация қилиш жойига НСАИД мазларини қўллаш. Миозит билан оғриқ синдроми аналгетиклари билан тўхтатилади. Агар касаллик тана ҳароратининг кўтарилиши билан бирга бўлса, икки томонлама таъсир қилувчи дорилар қўлланади — яллиғланишни енгиллаштирадиган ва антипиретик, иситма туширувчилар. Ушбу дориларга қуйидагилар киради:

  • ибупрофен + парацетамол;
  • диклофенак + парацетамол.

Мушакларнинг спазмини йўқ қилиш учун тегишли препаратлар қўлланади, табиий воситалардан масалан илон ёки ари заҳари.

  1. ↑ , 2007.