Мир Ҳож (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган шоир[1]. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг замона улуғларидан бўлса-да, илм олишни тарк этмагани, яхши шеърий табъи борлиги ҳақида маълумот беради. Мир Ҳож кўпроқ қасида жанрида шуҳрат қозонган, баъзан ғазал ҳам ёзиб турган. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйи­даги байти келтирилган:

Агар дар гўшаи ғам дур аз он сиймин бадан мирам, Халал дар кори ишқ ояд, ҳамон рўзе, ки ман мирам[2].

(Мазмуни: Агар ғам бурчагида ул кумуш тандан узоқликда ўлиб қолгудек бўлсам, ўлган кунимнинг ўзидаёқ ишқ ишига халал етади).

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.