Mir Maxdum
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мир Махдум, Сайид Муҳаммад (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган шоир. Қосим Анворнинг халифаси ва шогирди. Мир Махдумнинг номи “Мажолис ун-нафоис”нинг биринчи мажлисида Қосим Анвордан кейин тилга олинади. Алишер Навоий унинг Қосим Анворга ихлос билан хизмат қилгани, устози буюрган ҳар қандай оғир меҳнатни сидқидилдан бажаргани учун пири унга Мир Махдум номини берганини айтади. Қабри Нишопур вилоятида. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:
Мутриб, бизан таронаву, соқий, биёр жом
Хунаш ҳалол, он ки бигуфтаст: “май ҳаром”
(Мазмуни: Чолғучи, тарона чал; соқий, май тутгил, кимки “май ҳаром” деган бўлса, унинг қони ҳалолдир)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |