Мир Муфлисий (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган машҳадлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида ва “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинади. Алишер Навоий унинг яхши табъли шоир экани, лекин кейинчалик ақли зойил бўлгани, қўли ва бармоқларига ҳалқалар осиб, доим ўзи билан ўзи сўзлашиб юришини айтади. “Насойим ул-муҳаббат”да Мир Муфлисийнинг халқ орасида кўп каромат кўрсатганига оид гап-сўз юриши ҳақида маълумот берилади[1][2]. “Мажолис ун-нафоис”да унинг тахаллуси билан боғлиқ қуйидаги байти келтирилган:

Халқ гўяд Муфлисий девона шуд,

Ложарам девонаги аз муфлисист[3].

(Мазмуни: Халқ Муфлисий девона бўлибди, дейди. Ахир девоналикнинг ўзи муфлис (фақир)ликдан-ку!)

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат. 
  3. ↑ Мажолис ун-нафоис.