Mir Said Ali
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мир Саид Али (ХВИ аср) — миниатюрачи мусаввир, Табриз миниатюра мактабининг йирик вакили, Ҳиндистон миниатюра мактабинит асосчиларидан. Термизда туғилган. Отаси Мир Мансур Мусаввир ва Камолиддин Беҳзоддан мусаввирликни ўрганган. Ке-йинчилик отаси билан Ҳиротга келган. Табриз (1520-45), Кобул (1545-55) ва Ҳиндистон (1555—70, Жалолиддин Акбар кутубхонасида мусаввирларга раҳнамолик қилган)да яшаб ижод қилган. М.С.А. ижодида Беҳзод анъаналарини давом эттирган, асарларида халқ, айниқса, чорвадорлар ҳаётини атрофлича жонли ва таъсирчан қилиб тасвирлаган. Низомийнинг "Лайли ва Мажнун" достонини бадиий безаган (1539—43, Британия музейида), "Қиссаи Амир Ҳамза" қўлёзмасига бир гуруҳ мусаввирлар билан биргаликда яратган 400 дона раем айниқса диққатга сазовор (55х77 см ҳажмдаги матога ишланган, Швейсариянинг Вена шаҳри ва бошқа мамлакатлардаги музейларда). Мусаввир "Нодир ул-мулки Ҳумоюн" ("Ҳумоюн давлатининг дурдонаси") фахрий унвонига сазовор бўлган. М.С.А. Жудоий тахаллуси билан шеърлар битган, девон ҳам тузган.
Абдумажид Мадраимов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |