Mir Toqiy Mir Muhammad
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мир Тоқий Мир Муҳаммад (1724—1810) — ҳинд ва урду адабиётининг йирик намояндаси, шоир. "Ғазал шоҳи" номи билан шуҳрат қозонган. Дехли ва Лакнавда бобурийлар хизматида бўлган. Халқнинг қисмати, орзу ва истаклари, инсоний туйғулари шоир шеърларининг асосий мавзуидир. 6 ғазаллар девони, бир қанча қасида, марсия ва 20 дан ортиқ маснавийлар яратган. "Севги алангаси", "Муҳаббат денгизи" ва "Аждарнома" достонлари унинг ижодида алоҳида ўрин эгаллайди. "Мир хотиралари" ("Зикр-емир") деган биографик асар ёзган, урду шеърияти антологияси ("Нукот уш-шуаро")ни тузган (иккиси ҳам форс тилида).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |