Мирмуҳсин (тўлиқ исми Мирмуҳсин Мирсаидов, 1921.03.05, Тошкент - 2005) - журналист, ёзувчи. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1981). Мирмуҳсин Тошкентнинг Кесакқўрғон маҳалласида кулол оиласида туғилди. Эски шаҳардаги 1-мактабни, Тошкент педагогика институтининг Тил ва адабиёт факултетини тугатган. У Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасида, „Қизил Ўзбекистон“ газетаси таҳририятида ишлаган, узоқ муддат „Шарқ Юлдузи“, „Муштум“ ва „Гулистон“ журналларининг бош муҳаррири бўлган.

Шеърлари

Шоир Мирмуҳсиннинг илк тўпламлари „Эр юрак“, „Ватан“ (1942). У кўплаб шеърлар, „Уста Г’иёс“, „Дўлан“ (1947), „Яшил қишлоқ“ (1948), „Қадрдонлар“ (1954), „Широқ“ (1967), „Невара“ сингари достонлар, „Адиб ва Зиёда“ (1957) каби шеърий роман муаллифи.

Асарлари

Ўзбек адабиётида Мирмуҳсин адиб сифатида ҳам ўзига хос ўринга эга. Унинг „Дорбозлар“ (1956), „Жамила“ (1957), „Ҳикоялар“ (1959), „Қизил дурралар“ (1961), „Созанда“ (1963) сингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари бор. „Араб ҳикоялари“, „Искандария кўрфази“, „Мўтилал“, „Г’урбатдаги одам“, „Чодрали аёл“ ҳикоя ва қиссаларида Шарқ халқлари ҳаётини тасвирлайди. Мирмуҳсиннинг уч жилдлик (1971-1973), тўрт жилдлик (1981-1984) асарлари тўплами чоп этилган.

Романлари

Мирмуҳсин роман жанрида баракали ижод қилган. Унинг „Чиниқиш“ (1964), „Дагрез ўг’ли“ (1973), „Умид“ (1974), „Меъмор“ (1974), „Чотқол йўлбарси“ (1977), „Илдизлар ва япроқлар“ (1981), „Темур Малик“ (1986), „Илон ўчи“ (1995), „Турон маликаси“ (1998) романлари бир неча бор кўп тиражларда чоп этилган. Унинг романлари рус ва бошқа тилларга таржима қилинган. Ёзувчига „Умид“ ва „Меъмор“ романи катта обрў келтирди. „Ме’мор“ романида ҳаёт ўта тиниқ, характерлар мукаммал тасвирланган. Мирмуҳсин — романнависнинг истеъдод ва изланишлари шу романларда кўзга аниқ ташланади.

Мукофотлари

Нашр қилинган асарлари

  • Мирмуҳсин. Меъмор. Т.: „Шарқ“ — 2001.
  • Мирмуҳсин. Темур Малик. Т.: Адабиёт ва санъат — 1986.

Адабиёт

  • Норматов У., Абдуллаев О. Ижоднинг қўш қаноти. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти — 1981.
  • Насриддинов Ф. Мирмуҳсин. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти — 1962.

Манбалар